RU

Последние новости

19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  14

Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди" Новости

Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Виталий Левченко иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида кўп ҳам гапирмоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, стадионда ажойиб муҳит бўлди. Мухлисларга ҳам қойил. Керакли ўйинда ғалаба қозондик. Бу биз учун олдинга ҳаракатни англатади.

- "Нефтчи" яхши ўйнади. Гап-сўзларга қараганда, бу Сиз учун охирги имконият эди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биласизми, ҳар бир миш-мишга изоҳ бериш ёки тўхталиш менинг вазифамга кирмайди. Бизда клуб раҳбарияти бор ва бундай саволларга раҳбарият жавоб беради. Менинг ишим эса жамоани тайёрлаш. Мен миш-мишларга ишонмайман ва ижтимоий тармоқларни ҳам кузатмай қўйганман.

- Жамоангизнинг бугунги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

- Ишлашда давом этяпмиз, тўхтаб қолганимиз йўқ. Футболда паст-баландлар учраб туради. Муҳими, ишлашдан тўхтаб қолмаслик даркор. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Ютсанг хурсанд бўласан, ютқазсанг хафа. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам ўйинни таҳлил қилишга тўғри келади.

- "Қизилқум" билан баҳсда нима ўхшамаганди?

- Биз Навоийда ғалабага эрта ишониб юбордик. Кутилмаганда стандарт вазиятдан гол ўтказиб ғалабани бой бердик. Бугунги баҳсда эса янаям диққатли бўлишга ҳаракат қилдик. Қолаверса "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги ҳам футболчиларимизга қўшимча мотивация берди.

- Ислом Исмоиловнинг "Нефтчи"да иш бошлаганига қандай муносабат билдирасиз?

- Мураббийлик осон эмаслигини ҳамма билади. Сен доим меҳнатда бўлишинг шарт. Ислом Исмоилов ҳақида илиқ фикрлар кўп янграяпти. У бунга лойиқ, чунки Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Аммо Ислом ёш ва бу ютуқ билан тўхтаб қолиши керак эмас. Ҳар бир қўлга киритилган ютуқ ўз навбатида тарихга айланади. Шуни унутмайлик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика