RU

Последние новости

08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  2 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  4 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  2 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  30 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  282 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади" Новости

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Вадим Карленович, ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, бундай ўйинларни майда нарсалар ҳал қилади. Биз бугун оғир жамоани кўрдик. Рақиб ўйинини бузишга ва нимадир қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Иккинчи голни кўрдингиз, ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи бўлганди, дарвозага кириб кетди. Яна бир гапни айтишим керак, бугун гол урган рақибнинг ҳар икки футболчисига (Иброҳимхалил Йўлдошев ва Аброрбек Исмоилов) ўз пайтида мен катта футбол эшикларини очгандим. Улар бугун мени "жазолаб" кетди. Нимаям дердик, футболда шунақаси ҳам бўп туради.

-  "Бунёдкор" ва "Нефтчи"га қарши баҳсларда жамоа ўйини умуман қовушмади. Лекин стадион лиқ тўлди. Балки "Насаф" билан бўш стадионда жамоа ўйнаса ғалаба қозонар?

- Йўқ, нималар деяпсиз, кимнинг бўш трибуналар қаршисида тўп тепгиси келади. Мухлислар қўллаши бизга жуда зарур. Ўйин пайти муҳит ҳам чиройли бўлади. Аммо бугунги натижанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун бир нечта ёш футболчилар майдонга тушди, улардан бирданига нимадир кута олмаймиз. "Нефтчи" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.


- Ўртада маҳоратли плеймейкер етишмаяпти.

- Бу фикрга қўшиламан. Бизга майдон марказини бошқара оладиган яхши ўйинчи керак. Таркибимиздаги бразилиялик жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди. Балки иккинчи давра олдидан кимнидир таклиф этармиз.

- Бу ўйин қолдирилган пайтда "Нефтчи" "Пахтакор"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозир жамоа ўз ўйинини топиб олди ва ўйин энди ўтказилди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўляпти.

- Ўйин атайин қолдирилган, "Нефтчи" ўзига келиб олиши учун кутилган деган фикрдан йироқман. Биз ҳам, улар ҳам тенг шароитда бу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи сафдан чиққан, натижада ҳимояда бўшлиқ юзага келди.

- Вилоят ҳокими жамоа билан учрашди деб эшитдик.

- Ҳа, шундай бўлди. Шахсан мен вилоят раҳбари "Динамо"га ва умуман футболга бефарқ эмаслигидан хурсандман. Учрашув илиқ ўтди, ҳамма хурсанд бўлди.

- Олдинда амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс кутяпти.

- Бу ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Уйда кетма-кет учта учрашувда юта олмаслик ғалати бўлади. Шу боис нима қилиб бўлса-да, "Насаф"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда интригани сақлаб қолиш учун уларни ютишимиз керак.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика