RU

Последние новости

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   11 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Саиджон Абдужабборов: “Хар бир фарғоналик футболчи “Нефтчи”да ўйнашни орзу қилади” Новости

Саиджон Абдужабборов: “Хар бир фарғоналик футболчи “Нефтчи”да ўйнашни орзу қилади”

Янги мавсум аввалида “Нефтчи” сафига келиб қўшилган Саиджон Абдужабборов клуб билан расман келишувга эришганидан сўнг жамоа расмий сайти учун илк интервьюсини бериб ўтди.

Футболчи “Нефтчи”даги орзу ва мақсадлари ҳақида гапирар экан, хар бир Фарғона вилоятида туғилиб ўсаётган футболчи “Нефтчи” сафида ўйнашни орзу қилишини айтиб ўтди

– “Металлург” таркибида фаолият олиб борган кезларимдаёқ “Нефтчи”дан чорловлар бўлиб турарди. Бироқ Бекобод жамоаси билан амалдаги шартномам бўлгани сабабли Фарғонага кела олмаганман. Ўтган йили бекободликлар билан келишувим якунланди ва “Нефтчи” машғулотларига келиб қўшилдим. Шерзод ака Раимжоновнинг таклифларига бинонан “Нефтчи”га келдим.

Ўзим илк футбол сабоқларини Фарғонада олганман. Кейинчалик Олий лигани бошқа жамоасида омадимни синаш имконияти туғилган. Бир-неча мавсум давомида бошқа клуб сафида фаолият олиб бориб катта футболда тажриба орттирдим. “Нефтчи” жамоасининг равнақи ва ривожланиши, шу билан бирга муваффиқиятли натижаларида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. “Нефтчи” – катта ва буюк тарихга эга жамоа! Фикримча, Фарғона вилоятида туғилиб ўсаётган хар бир футболни танлаган йигит “Нефтчи” сафида ўйнашни орзу қилади.


Жамоада мени илиқ кутиб олишди. Ўзим фарғоналик бўлганим учун жамоадагилар билан тез киришиб кетдик. Тошкент йиғини давомидаги ўйинларда гол уришга ҳам улгурдим. Насиб қилса, янги мавсумдаги расмий ўйинларда ушбу голлар давомий бўлади. Жамоадаги Жавоҳир Расулов ҳамда Ҳусниддин Ғофуров сингари футболчиларни аввалдан биламан. Улар билан футбол мактабида бирга таҳсил олганмиз.

“Нефтчи” мухлислари ҳақида гапирадиган бўлсам, ўз вақтида мен ҳам ушбу жамоага ашаддий мухлис бўлганман. “Нефтчи”нинг ОЧЛ доирасидаги уй ўйинлари бўладиган куни эрталабдан стадион атрофида юрардик. Жамоа мухлислари мана шундай тарзда ўз клубларини севишади ва ундан доим ғалаба кутишади. Яхши ниятлар билан “Нефтчи”га келдим. Жамоадаги ишончли ўйинларим орқали миллий терма жамоамиз мураббийларини эътиборини тортиб бош жамоамиз сафида ўйнаш ҳам асосий ниятларимдан бири саналади. Шу ўринда мени катта футболга олиб кирган Рустам Мирсодиқов ва Шавкат Саидовларга катта раҳмат айтмоқчиман,  – деди Абдужабборов “Нефтчи” расмий сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика