Руни — "Дерби Каунти" бош мураббийи. У футболчилик фаолиятини якунлади
15 янв 2021 19:45
Новости
Руни — "Дерби Каунти" бош мураббийи. У футболчилик фаолиятини якунлади
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни футболчилик фаолиятини якунлади ва "Дерби Каунти" бош мураббийи этиб тайинланди.
35 ёшли мутахассис билан 2,5 йилга шартнома имзоланди, дея хабар тарқатди клуб расмий сайти.
2020 йилнинг ноябрь ойида Филлип Коку жамоани тарк етгач, Руни вақтинча муддатга ўйновчи-мураббийга айланган эди. Клуб унинг бошқаруви остида 9 та ўйин ўтказиб, 3 ғалаба, 4 дуранг қайд этди ва 2 та учрашувда мағлубиятга учради.

Руни Лиам Росеньор, Шей Гивен ва Жастин Уокердан иборат мураббийлар штабини сақлаб қолишга қарор қилган.
Англия терма жамоасининг собиқ устози Стив Макларен "Дерби Каунти"нинг техник директори вазифасини бажаришда давом этади.
"Дерби" чемпионшипнинг ортда қолган 22 туридан кейин 22-ўринни эгаллаб турибди (19 очко).
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии