Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"
24 ноя 2025 22:41
Новости
Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"
Шанба куни мерсисайдликлар "Энфилд"да "Ноттингем Форест"га йирик ҳисобда ютқазди – 0:3.
"Слот ўрнида бўлсам, мен жамоага таъсир кўрсатадиган муҳим қарор қабул қилишга журъат қилардим. Салоҳ ҳимояда ёрдам бермайди.
Агар сиз жамоага янги келган ўйинчи бўлсангиз ва захирада ўтириб, унинг ортига қайтмаслигини кўрсангиз қандай сигнал қабул қиласиз?
Улар оғир даврни бошдан кечиряпти, шундай эмасми? Балки Жота билан содир бўлган воқеа уларга таъсир қилгандир. Бу албатта ўз изини қолдиради. Лекин бу уларнинг курашмаслиги ва ҳужумларни тўхтатмаслигига баҳона бўла олмайди. Менимча, Слот олдида уларга ўйинни ва ғалабаларни қайтариш бўйича катта иш турибди.
Энг муҳими – ҳозирги натижалардан кейин доим Юрген Клопп ёдга олинади. Бу бироз сэр Алекс Фергюсон даврини эслатади. Масалан, "Манчестер Юнайтед"га Дэвид Мойес ёки ван Гал келганида ҳам Ферги исми доим тилга олинарди. Слотга нисбатан ҳам шундай – "у Юрген Клопп эмас, у Клоппдек яхши эмас" дейишади. Аммо менимча, "Ливерпуль" мухлислари буни қўйиб, Слотга ёрдам беришлари керак", – деди Руни.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии