RU

Последние новости

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Руфат Акрамхўжаев: “Айрим футболчиларимиз олий лига клубларига ўтишга яқин” Новости

Руфат Акрамхўжаев: “Айрим футболчиларимиз олий лига клубларига ўтишга яқин”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “НБУ-Осиё” сафида бу йил бир қатор ёшлар ўзини кўрсатишга эришди.

Бунинг натижасида айрим ўйинчиларга элита клубларидан жиддий қизиқиш пайдо бўлди. Шу муносабат билан “банкирлар” устози Руфат Акрамхўжаев билан суҳбатлашганимизда, бу ҳақда тўхталиб ўтди.

- Ҳақиқатдан ҳам сир эмаски, бугунги кунда айрим футболчиларимизга олий лига клубларидан чорлов бўлмоқда. Бу эса албатта бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Чунки футболчиларимизнинг элита жамоаларидан ўрин олиши ишимизнинг самараси демакдир – дея гап бошлади Акрамхўжаев. 

- Айнан қайси футболчиларга таклиф бўлмоқда?

- Аббос Пўлатовни “Олмалиқ” чақирди. Сарвар Сафаров эса аллақачон олий лига дебютанти “Обод” йиғинига бориб қўшилган. Маъмур Султоновга эса “Металлург”дан таклиф тушди. Улар олдин машғулотларда иштирок этади ва ўзларини ижобий томондан кўрсата олса, шундагина келаси йил элитада ўйнаши мумкин. Ҳаммаси футболчиларнинг ўз қўлида.  

- Уларнинг олий лигада ўйнаб кетиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Потенциали юқори деб биламан. Ўз устида ишласа, бемалол ўйнай олади. Уларнинг ҳам элитада ўйнаш вақти келди, менимча. Бу борада шогирдларимга омад тилаб қоламан. 

- “НБУ-Осиё”даги тажрибали футболчиларнинг тақдири нима бўляпти?

- Тажрибали ҳужумчи Олим Навкаров билан ярим ҳимоячи Музаффар Умурзоқовни назарда тутаётган бўлсангиз, сизга шуни айтишим мумкинки, улар ҳозирча менга бирор клубга ўтиш ҳақида айтишмади. Балки январь ойидан олий лига клублари қизиқиш билдирса, ўзларини синаб кўрар. Ахир улар ҳам элитада ҳозирги кунда бемалол ўйнай олади. 

- Айтингчи шогирдларингиздан яна кимлар яқин орада олий лига клубларига ўтиши мумкин?

- Улуғбек Боқиевнинг ҳам бу борадаги имкониятини юқори баҳолайман. Менимча ушбу футболчимиз ҳам январь ойида “Сўғдиёна” ёки “Навбаҳор” йиғинига бориб, ўзини синаб кўради. 

- “НБУ-Осиё” янги мавсумга тайёргарликни қачондай бошлайди?

- Келаси мавсумга 4 январдан ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Биласиз ҳар гал тайёргарлик пойтахтда давом эттирилади. 

- Келгуси мавсумга қандай режалар тузиб чиққансиз?

- Ҳозирча таркибда кимларнинг қолиши ёки хайрлашиши маълум эмас. Юқорида айтганимдек, айрим ўйинчиларимизга олий лига клубларидан таклиф бўлмоқда. Уларнинг тақдири қандай кечиши ҳозирча қоронғу. Шу боис ҳозирдан бу ҳақда аниқ бир фикр билдириш қийин. Лекин таркибнинг 50-60 фоизини сақлаб қолишга харакат қиламиз. Биринчи лиганинг “имиджи”дан келиб чиқиб, иқтидорли ёшларни таркибга жалб этмоқчимиз. Чунки билсангиз керак “НБУ-Осиё”нинг мақсади – элита клубларига муносиб футболчиларни тайёрлаб, етказиб беришдир. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика