"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди
24 июл 20:29
Новости


"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди
"Шўртан" матбуот хизмати иккинчи давра олдидан 4 нафар футболчи орқали таркибини кучайтирганини маълум қилди.
"Абубакр Ризо Турдиалиев — ярим ҳимоячи, аввал ОКМК сафида ўйнаган.
Пўлатхўжа Холдорхонов — ҳужумчи, “Навбаҳор”да ўйнаб юрган тажрибали футболчи.
Муҳаммадазиз Иброҳимов — ярим ҳимоячи, у “Динамо” (Самарқанд) таркибида тўп сурган.
Одилбек Абдумажидов — ҳимоячи, Қозоғистоннинг Турон клубидан келди.
Янги қўшилган футболчиларга омад тилаймиз! “Шўртан” билан янги босқич, янги ғалабалар бўлсин!", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Похожие новости

Комментарии