RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  17 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди" Новости

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"

​Ўзбекистон аёллар терма жамоаси устози Котрина Кулбите ва ҳужумчи Людмила Карачик қуръа ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ушбу босқичда осон рақиблар бўлмайди. Финал босқичига йўл олган 12 жамоанинг барчаси кучли. КХДР билан илгари ҳам тўқнашганмиз, шунингдек, бу йил Хитой билан ҳам ўйнаганмиз, шу боис уларнинг қандай имкониятга эга эканлигини биламиз.

Бангладеш биз учун янги рақиб бўлади. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз. Биринчи ўйин (КХДРга қарши) тактикаси ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо уларнинг кучли томонларини қандай қилиб минималлаштириш ва ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланишни таҳлил қилишимиз керак", – деди Кулбите.

"Гуруҳимизда бир неча бор мусобақада ғолиб бўлган иккита жамоа бор, улардан бири амалдаги чемпион ҳисобланади. Уларга қарши курашишдан мамнунмиз. Мақсадимиз энг яхши ўйинимизни кўрсатиш ва футболимиз қанчалик ажойиб эканлигини намойиш этишдан иборат.

Бизнинг асосий вазифамиз тиришқоқлик билан меҳнат қилиш, тинимсиз шуғулланиш ва барча кучимизни сарфлаб, кейинги босқичга йўл олиш ҳисобланади", – деди терма жамоаси футболчиси Людмила Карачик.

29 июль кунги қуръада Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олган эди. Рақиблар – КХДР, Хитой ва Бангладеш.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика