RU

Последние новости

16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  1 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  4 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  6 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  7 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   1 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  1 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  9 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   8 12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  3 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  48 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  3 11:15Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Насаф" 3:0, "Насаф" Россиянинг 10 карра чемпионига имкониятни бой берди  10 11:04Эшитдик-да! Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи  38

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”

Бу йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “аждарлар” янги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
Жамоа 2014 йилги мавсумда уч фронтда курашадиган бўлмоқда. Шу боис Рўзиқул Бердиев футболчиларни эртароқ йиғишга қарор қилди.

- Рўзиқул ака, жамоангизнинг дастлабки йиғинни бошлагани ҳақида эшитдик. Бу ҳақда ўзингиз батафсил маълумот бериб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди?
- 10 декабрь куни футболчиларни йиғдик ва Ташкентда тиббий кўрикдан ўтилди. Кечадан бошлаб эса, Қаршидаги базамизда тўпланиб, машғулотларга киришилди. Бу ердаги йиғинимиз 25 декабрга қадар давом этади ва шундан сўнг, янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берамиз.

- Таркибда қандай ўзгаришлар борлиги бугунги кунда мухлисларнинг диққат эътиборида турибди. Шу боис аввало бу хусусда ўзингиздан эшитсак?

- Ҳозирча, жиддий янгилик бор дея олмайман. Ижара асосида “Қизилқум”да тўп тепган Элдор Бойматов ва “Динамо”даги Нодир Саноқулов яна жамоамизга қайтди.

- Клубни тарк этган футболчилар ҳам бўлса керак?
- Йўқ, ҳеч кимга жавоб бермадик. Бу кейинги йиғинларимизда ойдинлашади. Лекин аниқ номларни айта олмайман.

- Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси асосий рақиби бўлмиш “Бундёкор”дан Нестеров, Ғофуров, Тўраев ва Ҳасановни олиб ўз сафини сезиларли тарзда кучайтиришга эришди. Айтингчи, Сиз бошчилик қилаётган “Насаф”дан қандай ҳаридларни кутишимиз мумкин?
- Тўғри, “Локо”ни янги ҳаридларини эшитдим. Биласизми, таркибда у қадар жиддий ўзгаришлар қилмаймиз. Лекин селекция жараёнида биз ҳам қараб турмаймиз. Албатта янги футболчилар бўлади.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни кўрсатган бўлардингиз?

- Бундай позициялар йўқ эмас. Айнан қайси чизиқларга футболчилар олиш кераклигини ўйлаб қўйганмиз. Бироқ айни пайтда бу тўғрисида айтмай турганим маъқул. Вақти келиб, барчаси ойдинлашади.

- Зафар Полвоновнинг “Насаф”га ўтиш имкониятини неча фоизга баҳолайсиз?
- Нима учун айнан Полвоновни сўраяпсиз?

- Чунки, “Олмалиқ” ҳужумчисининг яна “аждарлар” сафига қайтиши ҳақида мухлислар орасида гап сўзлар юрибди?
- Бу ишқибозлар ўртасида учраб турадиган холатлардан биридир. Эмишки, Элдор Суюнов, Шохруҳ Гадоев, ва Артур Геворкян ҳам “Бундёкор”га ўтармиш... Бу аслида бўлмаган гап. Ишонч билан айта оламанки, бу футболчилар жамоамизда қолади. Тўғри, Полвонов бу йил сермаҳсуллик кўрсатди. Лекин унга қизиқиб, таклиф ҳам юбормадик.

- “Насаф” кейинги йил ОЧЛда ҳам иштирок этадиган бўлди. Мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрилади?
- Иккинчи йиғинимиз январь ойиннинг дастлабки ҳафталарида Қаршида старт олади. Бу ерда 15 кун шуғулланамиз. Ушбу йиғинлар давомида пойтахтга бориб, синов-назорат ўйинларида ҳам қатнашамиз. Шунингдек режамизда Туркия йиғини ҳам ўрин олган. Хориждаги йиғинда асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика