RU

Последние новости

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  0 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  7 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16

"Ред Буллз" футболчиси Дру Ервуд трибуна томон тўп тепиб, мухлисларни жароҳатлагани учун четлатилди Новости

"Ред Буллз" футболчиси Дру Ервуд трибуна томон тўп тепиб, мухлисларни жароҳатлагани учун четлатилди

"Нью-Йорк Ред Буллз" ярим ҳимоячиси Дру Ервуд "Филаделфия"га қарши ўйинда (2:0) икки мухлисни беихтиёр жароҳатлаб қўйгани учун қизил карточка олди.

Якшанба куни бўлиб ўтган МЛС тўқнашувининг сўнгги дақиқаларида ҳафсаласи пир бўлган Ервуд ён чизиқ яқинида қўполлик ишлатди.

Бироз вақт ўтгач, футболчи тўпни трибунага тепиш орқали реакция билдирди, оқибатда "Ред Булл Арена"даги баъзи мухлисларга кучли зарба бориб тегди.

Ервуд шундан сўнг трибунага келиб, улардан узр сўрамоқчи бўлди, аммо бошқа мухлис уни жабрланганлар ёнига йўлатмади. Ҳимоячи эса қизил карточка билан жазоланди. Камерада кўринишича, тўп бир қиз ва бир ёш болага теккан. 

Футболчи ушбу воқеадан сўнг ижтимоий тармоқда улардан узр сўради ва қилган ишидлан афсусда эканлигини тан олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика