RU

Последние новости

19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  0 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  1 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  130 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  17

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради Новости

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради

Теги :  Red Bull
27 апрель куни Тошкент шаҳрида кўча футболи бўйича 4х4 форматдаги халқаро турнир - Red Bull Four 2 Score миллий босқичи якунланди.

Жамоалар дарвозабонларсиз, қисқартирилган майдонда, шунингдек, ўзига хос гол тизими билан ўйнашди. Австрияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган “Positive TM” жамоаси миллий чемпион бўлди.




Red Bull Four 2 Score - бу 4 дан 4 форматидаги кичик майдон футбол турнири, 10 дақиқа давомида ўтказилади, танаффуслар ва дарвозабонларсиз. Турнирнинг ўзига хослиги шундаки, ўйиннинг дастлабки ва охирги 60 сониясида киритилган голлар 2 очко келтиради. Бу йил чемпионат 25 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилмоқда ва миллий чемпионлар сентябрь ойида Зальцбург (Австрия) бўлиб ўтадиган жаҳон финалида ўз мамлакатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.




Ўзбекистондаги турнир ғолиби финалда тажрибали "YooToo 1" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган “Positive TM” жамоаси бўлди. Энг яхши жамоа номига 63 та жамоа даъвогарлик қилди. Турнир Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди. Энди чемпионлар Red Bull Four 2 Score Австрия жаҳон финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.




“Ҳиссиётлар ажойиб! Ғалабадан жуда хурсандмиз. Финал ўйинидан ташқари, маънавий жиҳатдан энг оғир баҳс дўстларимиз — "Progress" жамоасига қарши ўйин бўлди”, — дейди "Positive TM" жамоасининг 25 ёшли аъзоси Руслан Веклич. — “Тақдир тақозоси билан бугун биз чемпионмиз ва жаҳон финалида байроғимиз учун фахр билан курашамиз!”




Red Bull Four 2 Score — барча даражадаги ўйинчилар учун қизиқарли футбол турнирида иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир. Бутун дунёдан энг яхши жамоалар эштирок этадиган жаҳон финали Зальцбургда бўлиб ўтади ва улар "Ред Булл Зальцбург" клубининг уй стадионида ўйнашади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика