RU

Последние новости

00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

"Реал"нинг ҳайрон қолдирувчи старти: "Атлетико"ни ҳам ютди ва тўққизта ўйиндаги тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди Новости

"Реал"нинг ҳайрон қолдирувчи старти: "Атлетико"ни ҳам ютди ва тўққизта ўйиндаги тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди

"Реал" ўзини рақиблари йўқдек тутмоқда — "Мадрид" Испания чемпионати олтинчи турида "Атлетико" (2:1)ни мағлубиятга учратди.

Мезбонлар ўйинни жуда фаол бошлашди, аммо "Реал" 18-дақиқа илк дарвоза томон аниқ зарбадаёқ Диего Симеоне йигитларини хафа қилди. Чуамени тўпни ажойиб тарзда жарима майдончаси ичига ташлади, Родриго эса Фелипенинг қўпол хатосидан сўнг тўпни Облак дарвозасига йўналтирди ва Винисус билан биргаликда рақсга тушди.


"Ирқчи, сенга такрорлайман: "Мен рақсни тўхтатмайман". Винисиуснинг "майдонда маймунлик қилишни тўхтатиш" иборасига жавоби (мутолаа учун)


"Қаерда хоҳласанг, рақсга туш", — деб ёзди Вини ўйиндан сўнг твиттерда.



"Реал" биринчи бўлимдаёқ устунликни мустаҳкамлади. Винисиус тезкор қарши ҳужумдан сўнг ўзи ҳам гол уриши мумкин эди, аммо тўп штангага тегди — қайтган тўпга биринчи бўлиб Вальверде улгурди. Бу Феде учун чемпионатдаги олтинчи ўйиндаги учинчи гол бўлди (ўтган мавсумда чемпионатда гол урмаганди)


Вальверде Анчелоттини руҳлантириб юборди: "Агар у мавсумда камида 10та гол урмаса, мураббийлик лицензиямни йиртиб ташлашимни айтганман", — деди Карло ЧЛ доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг.


"Атлетико" барибир интригани қайтарди — Эрмосо 83-дақиқада бурчак тўпидан сўнг елка билан муваффақиятли ўйнади. Ўйиннинг якуни "қайноқ" бўлди — ўша Эрмосо икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди ва "Мадрид"га қўшимча бўлимларда сон устунлигини совға қилди. Меҳмонлар бундан фойдаланишди ва ғалабага эришишди.


ВИДЕО  ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Реал Мадрид" 1:2


Анчелотти жуда мамнун: "Бизда иккита тўп устунлиги бор эди, биз яхши ҳимояландик. Иккинчи таймда ҳаракатларимизда самарадорлик етишмади, олдига ўтишга ва рақибга зарар келтиришга хоҳиш бўлмади.


"Атлетико"ни жуда яхши жамоа деб ҳисоблайман, у ерда жуда кўп ижрочилар бор. Уларда мавсум бошида муаммо юзага келди, аммо улар соврин учун охиригача курашишади. Ҳозир ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Биз мавсумни яхши бошладик, улар — ёмонроқ, аммо барчаси ўзгариши мумкин.



Жамоамиз айрим жиҳатларда ажойиб ўйнади ва Вальверде ҳам ўзини кўрсатди. У вингер сифатида ўйнаб туриб, ярим ҳимояга ёрдам беришга улгуради. У бизга тактик мослашувчанлик жиҳатидан жуда ҳам муҳим.


Родриго ҳам яхши. У ақлли ва ҳар қандай позицияда ўйнашга қодир.


"Реал" ҳали бирор марта очко йўқотмади. Фақатгина "Бенфика" шундай графикда кетмоқда.


"Реал"нинг мавсум стартида статистикаси ҳайратга солади.


• "Мадрид" 9тадан 9та ғалабага эришди. Анчелотти жамоаси УЕФА Суперкубогидаги ғалаба билан бошлади ва ҳали Ла Лига (6) ва Чемпионлар Лигаси (2)да қоқилгани йўқ. Бу ўйинлардаги умумий ҳисоб — 24-6.



• Топ-лигаларда ҳудди шундай графикда фақатгина "Бенфика" кетмоқда — Португалия чемпионатидаги 7та ғалаба + ЧЛда яна 2та.


• "Реал" "Атлетико" билан сўнгги 10та ўйинда 6та ғалабага эришди. "Мадрид" 2019 йилнинг 29 сентябрида дербида фақатгина битта мағлубиятга учради.


• Бу Симеоненинг дербидаги 16-мағлубияти: у 37та ўйинда фақатгина 10 бор ғалаба қозонган.


"Реал"да ғалабали серияни давом эттириш учун ажойиб имконият бор — олдинда "Осасуна", "Шахтёр" ва "Хетафе" билан ўйинлар бор.


"Атлетико" — "Реал" 1:2

Голлар: 0:1 – 18 Родриго, 0:2 – 36 Вальверде, 1:2 – 83 Эрмосо.

"Атлетико": Облак, Витцель, Фелипе, Рейнилду, Льоренте, Карраско (Эрмосо, 72), Коке (Корреа, 73), Кондогбиа (Сауль, 81), де Пауль (Мората, 62), Гризманн, Жоау Феликс (Матеус Кунья, 62).

"Реал": Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди (Рюдигер, 75), Модрич (Камавинга, 82), Кроос (Асенсио, 86), Чуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 86).

Огоҳлантиришлар: Рейнилду (28), Менди (33), Коке (63), Карвахаль (88), Эрмосо (89).

Четлатиш: Эрмосо (90).


Атлетико Мадрид

Марио Эрмосо - 83'

Примера Дивизион . Тур 6

19/09/2022, 01:00

2
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Родриго - 18', Федерико Вальверде - 36'

Стадион: Civitas Metropolitano, 66881 зрителей

Главный судья: Jose Munuera

45'
90'
28'  Рейнилду Мандава
62'  Жуан Феликс (Матеус Кунья)
62'  Родриго де Пауль (Альваро Мората)
63'  Коке
72'  Янник Феррейра-Карраско (Марио Эрмосо)
73'  Коке (Анхель Корреа)
81'  Жоффре Кондогбиа (Сауль Ньигес)
83'  Марио Эрмосо
89'  Марио Эрмосо
90'  Марио Эрмосо
18'  Родриго
18'  Орельен Тчуамени
33'  Ферлан Менди
36'  Федерико Вальверде
75'  Ферлан Менди (Антонио Рюдигер)
82'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
86'  Тони Кроос (Марко Асенсио)
86'  Родриго (Дани Себальос)
88'  Даниэль Карвахаль




Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика