RU

Последние новости

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  1 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  32 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Р.Бердиев: “Қизилқум” вазиятлардан фойдаланганда, бизга қийин бўларди” Новости

Р.Бердиев: “Қизилқум” вазиятлардан фойдаланганда, бизга қийин бўларди”

“Қизилқум” – “Насаф” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

-Хабарингиз бор бугунги беллашувга ОЧЛ мусобақасида  узоқ сафардан қайтиб, Навоийга келгандик. Очиғини айтаман, йўл азоби бугунги беллашувимизга таъсир ўтказишидан бироз хавотирда эдим. Шу боис таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдим. Лекин шогирдларим ўзларида куч топа олишди ва ғалаба учун курашишди. Тактик кўрсатмаларимизни ҳам тўғри бажаришди ва шунинг эвазига уч очкони қўлга киритдик. Ушбу ўйиндан кейин жамоамизга қисқа танаффус эълон қилдик. Таркибимиздаги бир қатор футболчилар олимпия терма жамоасига йўл олишади...

-Драган Черан Қатардаги ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Бугун таркибда умуман кўринмади?

-Драган ўша ўйинда жароҳатини янгилаб олди. Ҳозир даволаниш билан банд. Режамиз бўйича ОЧЛ ўйинига қадар сафимизга қайтиши керак.

-Бугунги рақиб “Қизилқум” ҳақида қандай фикрдасиз?

-Жуда тажрибали жамоа. Ўтган икки турдаги мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қилгани аниқ эди. Шу боис бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Чунки улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганда, ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа юқорида айтганимдек анча тажрибали. Бугун Геворкян ҳам жароҳатдан қайтиб, илк марта майдонга тушди. Жамоанинг ғалабали ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика