RU

Последние новости

17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  4 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12

Расмий хабар: “Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди Новости

Расмий хабар: “Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди

Теги :  ЁзёвонПФЛ
Хабарингиз бор, ПФЛ жорий мавсумдан бошлаб клубларнинг ҳар қандай кўринишдаги қарздорликларини ўз вақтида баратараф этишларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмагани сабабли “Динамо” қарши ўйинда ҳаққулободликларга техник мағлубият ёзилган эди.

Бугун Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ёзёвон” – “Хотира-79” ўйини ҳам ўтказилмади. Бунга сабаб ёзёвонликлар бадал пули ва тартиб-интизом қўмитаси қарорлари бўйича қарздорликни ўз вақтида узиш борасида етарлича амалий ишлар бажаришмади. Жамоа вакиллари Про лигада ёзги танаффус якунланишига 2 кун қолганидагина ҳаракатга тушишди. Бироқ аллақачон кеч бўлиб улгурган эди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ПФЛ худди шундай вазиятда бўлган “Хоразм” ҳамда “Хотира-79” жамоаларига нисбатан бундай қатъий чоралар кўрмади. Сабаби “Хоразм” ва “Хотира-79” жамоалари ёзги трансферлар якунланишидан аввал мавжуд камчилик ва қарздорликларни узиш бўйича кафолат хати тақдим этишди. Бироқ “Ёзёвон” ҳамда “Норин” жамоалари раҳбарияти мазкур ҳолатга бепарволик қилишди.  

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика