RU

Последние новости

09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  0 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  0 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  3 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  16 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4

ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими? Новости

ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?

11 август куни "Пахтакор"-79" фожеасига 46 йил тўлди.

Ўзбек футболи тарихидаги муҳим саналарнинг бирида эса "Пахтакор" жамоаси Самарқандга сафар қилди.

Ўзбекистон чемпионатида кўп йиллардан буён тақвим учун Бергер тизими қўлланади.. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларни тақсимлашнинг қулай ва математик жиҳатдан пухта усули, бироқ унинг битта аниқ камчилиги бор - учрашувлар тартиби йилдан-йилга деярли ўзгармай қолади. Айнан шу сабабли деярли ҳар мавсум сўнгида "Пахтакор" - "Бунёдкор" бир-бири билан тўқнаш келади. Бу ҳодиса энг камида 2019 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Шу сабабли ПФЛ кейинги мавсумдан бошлаб, Бергер тизимидан воз кечмоқчи. Бу яхшими ёки ёмон? Суперлиганинг 2026 йилги мавсумига мундиал ўтказиладиган йил бўлгани туфайли кўпгина ўзгаришлар билан ўтиши мумкин. Бу ҳақда ташкилотнинг ўзи ҳам расман баёнот берди. Тарихда илк маротаба ЖЧга чиққанимиз туфайли, ПФЛ ҳам терма жамоага имкон қадар яхшироқ шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Масалан, уч нафар ва ундан кўпроқ футболчилари терма жамоага чақирилган клублар Лигага ўйинни маълум бир муддатга кўриш истаги билан мурожаат этиши мумкин.



Журналист Нарзулла  Сайдуллаевнинг маълум қилишича, кейинги мавсумда ПФЛ Бергер тизимидан фойдаланмайди. Менимча, бу қувонарли хабар. ПФЛ айнан қандай услубда қуръа ўтказиши ҳозирча номаълум, балки тақвимни тўлиқ ўзи тузиб чиқар, билмадим. Яхши жиҳати шундаки, айрим вазиятларда лига ўзи тўғри деб билган қарорни қабул қилиши мумкин. Масалан, терма жамоага кўп футболчиларни етказиб берадиган клубларнинг ўйини қолдирилиши мумкин. Сўнгги йилларда муамммо бўлаётган стадионлар билан боғлиқ ҳолатдан келиб чиқиб ҳам, тақвимда ўзгариш қилиш мумкин бўлади. Масалан, бир жамоанинг ўй стадиони мавсумга тайёр эмас ва шу сабабли Лига биринчи давра учрашувида стадиони тайёр бўлмаган жамоани сафарга жўнатиб юбориши мумкин ёки мавсум стартида "Пахтакор" каби ОЧЛ мусобақасида иштирок этаётган жамоаларнинг тақвимига ўзгартириш киритиш мумкин бўлади.

Энди асосий масалага ўтсак, мақола аввалида айтиб ўтганимдек, "Пахтакор" 11 август куни сафарда ўйин ўтказди. 11 август - ўзбек футболи тарихидаги қайғули сана. Бу кун нафақат клуб учун, балки бутун мамлакат футбол жамоатчилиги учун ҳам аҳамиятлидир. Мантиқан, "Пахтакор" шу куни ўз майдонида – мухлислари олдида хотира маросимини ўтказса ва жамоа афсоналарини ёд этиш имкониятига эга чиқса, мантиқан тўғри иш бўларди.. "Пахтакор" 2021 йилдан буён 11 августга яқин саналардаги учрашувларини сафарда ўтказиб келмоқда. Менинг назаримда, "Пахтакор" 11 август кунига яқин санадаги учрашувларни ўз уйида ўтказиши керак. Тўғри, ашаддий мухлислар сафар учрашувида ҳам ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашади дейишингиз мумкин, аммо ҳар бир мухлис ҳам ўз ишини ташлаб, бошқа вилоятга бир кунлик сафар қилиб кела олмайди. 11 август куни тушлик вақтидан сўнг "Боткино"га бориб келдим, мен қабристонга кирган вақтим "Пахтакор-79"ни хотирлаш учун келган бир нечта ёши улуғ мухлисларни кўрдим. Ёши улуғ мухлислар сафар учрашувига бора олмасликлари аниқ эди. Айнан шу сабабли, кейинги мавсумда Бергер тизимидан воз кечилганидан сўнг, мана шундай қўшимча факторларни ҳисобга олиш керак.


11.08.2025

"Динамо" - "Пахтакор" 1:1


10.08.2024

"Насаф" - "Пахтакор" 1:0


10.08.2023 

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:1


12.08.2022

"Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2


13.08.2021

"Машъал" - "Пахтакор" 0:1

(Баҳс "Локомотив" стадионида ўтказилган)


Бундан ташқари бошқа клублар учун ҳам муҳим саналар бор. Масалан, ҳар йили Наманганда ўтказиладиган гуллар фестивали. Деярли бир ой давом этадиган фестивалда "Навбаҳор" имкон қадар ўз уйида ўйнаса, яхши бўларди. Шунингдек, ҳар йили августнинг биринчи якшанбаси темирйўлчилар куни сифатида нишонланади. "Локомотив" ўйинларининг тақвимини тузаётган чоғи шундай саналар эътиборли бўлган маъқул, менимча.

Масалан, "Мюнхен авиаҳалокати" 6 февраль санасига яқин саналарда "Манчестер Юнайтед" ўз уйида ўйнаб келади. Бу тасодифми ёки ҳисобга олинган жиҳат, билмадим. Нима бўлганда ҳам бу яхши одат.

08.02.2025

Англия Кубоги

"Манчестер Юнайтед" - "Лестер" 2:1


04.02.2024

АПЛ

"Манчестер Юнайтде" - "Вэст Хем" 3:0


04.02.2023

АПЛ

"Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" 2:1


05.02.2022

Англия Кубоги

"Манчестер Юнайтед" - "Мидллсбро" 1:1


1949 йили 4 май куни "Торино" жамоаси билан рўй берган авиаҳалокат ҳам бундан истисно эмас. "Торино" 4 май кунига яқин саналарда бир неча мавсумдан буён ўз уйида ўйнаб келмоқда.


2.05.2025

Серия А

"Торино" - "Венеция" 1:1


3.05.2024

Серия А

"Торино" - "Болонья" 0:0


3.05.2023

Серия А

"Сампдория" - "Торино" 0:1


7.05.2022

Серия А

"Торино" - "Наполи" 0:1


Хулоса

Бергер тизимидан воз кечиш ПФЛ учун кўпгина афзалликларни тақдим этади. Тақвимни қўлда ёки мослашувчан алгоритмлар асосида шакллантириш нафақат клубларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини, балки вилоятлардаги байрам кунлари, иқлим шароитлари, логистика масалалари ва инфратузилма имкониятларини ҳисобга олади.

Тақвимни назорат қилиш орқали ПФЛ кутилмаган ўзгаришларга тезкор реакция билдириши мумкин бўлади. Айниқса, Жаҳон чемпионати йили олдидан бу айни муддао бўлади.


P.S 

ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевнинг 2017 йилда "Эрудит газетаси"да чоп этилган мақоласида шундай деганди: 

Бизнинг фожеага бугун 38 йил тўлди. Биз энди “Барселона” ёки қандайдир гранд клубдан таклиф кутадиган ҳолатда эмасмиз. Аммо ўзимиз чиройли бир хотира турниримизни ташкил қилиш имкониятига эгамиз. “Пахтакор”да раҳбарият алмашди. Қандайдир икки ой ичида ўзгаришалр кўрдик, мухлисларда умид пайдо бўлди, “Пахтакор” стадионида катта реконструкция бошланмоқда, хуллас, ҳеч ким бефарқ эмас буларга. Кейинги йилдан бошлаб мана шу раҳбарият “Пахтакор—79” хотира турнирига ҳам ҳурмат билан эътиборда бўлишига ишонгим келади.

Тўғри, ёш болалар, ўсмирлар ўртасида турнирлар ташкил этилади. 5—6 нуроний йиғилиб, “Пахтакор” ҳақида 10—15 ўсмирга хотираларини сўзлаб беради. Ваҳоланки, “Пахтакор”нинг қурби бундан кўпроғига етишига ишонаман. Агар иш тўғри йўлга қўйилса, биз ҳам ўзимизнинг Гампер Кубогимизга эга бўлишимиз мумкин.

Айтайлик, Бразилиянинг “Шапекоэнсе” клуби келаси мавсум Тошкентга таклиф этилиши мумкинми? Шота Арвеладзени ишга солиб, Голландиянинг “Аякс” клубини олиб келиш-чи? 11 август Европа миллий чемпионатларнинг кўпи старт олмаган бўлади. Ишонаманки, “Пахтакор”нинг ҳурмати 35 минглик стадион бемалол тўлади. Европа лигасининг финалида ўйнайдиган клуб ташрифи кўпчиликни бефарқ қолдирмаса керак. Вақти келиб, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” каби оғир дамларни ўтказган жамоалар билан ҳам алоқага чиқиш имкониятимиз бўлар, билмадим. Ҳаммаси ташкилотчиликка боғлиқ.

“Пахтакор—79” фонида биз фақатгина бир жамоанинг эмас, бутун бир мамлакат футболининг қайғули ўтмишини кўрамиз. Уни ёритишда интернет нашрлар, газета ва радио, ТВ фаол бўлади, бунга шубҳа йўқ.


Рейтинг:    

Комментарии

+2   
19 авг 23:18:30
O'zbek futboli XD
“CAFA Nations Cup-2025”

CAFA turniriga Toshkent, va Toshkent viloyati stadionlari mezbonlik qiladi.

Toshkent "Jar" stadioni,

Toshkent viloyati "Do'stlik" stadioni,


CAFA Xalqaro turniri.
"A" guruhi 1-tur.
30 avgust, shanba

"Qirg'iziston"-"Turkmaniston"
"Do'stlik" stadioni, Toshkеnt viloyati

"O'zbеkiston"-"Ummon"
"Jar" stadioni,  Toshkеnt


"A" guruhi 2-tur.
2 sentyabr, seshanba

"Ummon"-"Qirg'iziston"
"Do'stlik" stadioni, Toshkеnt viloyati

"Turkmaniston"-"O'zbеkiston"
"Jar" stadioni,  Toshkеnt


"A" guruhi 3-tur.
5 sentyabr, juma

"Turkmaniston"-"Ummon"
"Do'stlik" stadioni, Toshkеnt viloyati

"O'zbеkiston"-"Qirg'iziston"
"Jar" stadioni,  Toshkеnt

@OZBEK_FUTBOLI
+1   
20 авг 00:29:45
Mirshohid
Ahmoqona maqola boʻlibdi. MYU va Torinoni uch toʻrtta uyini jamoa halok boʻlgan sanada oʻz uyidagi uyinga tugʻri kelgan. Shunga endi Paxtakor ham doim shu sanada yoki sanaga yaqin uyida oʻynashi kerakmi? Jinnilikni ham chegarasi bormi demoqchi edim afsuski koinot va jinniklikda chegara yoʻq.
+1   
19 авг 23:49:49
Kardinal
Бу футбол. Уни тинч куйинг. Футбол тажриба куёнчасимас
+1   
19 авг 22:25:43
FK Navba-FK Real
Ответ на комментарий пользователя Shovruq88
Nima deyapti?
Отамни уйлантираман деяпти.
+1   
19 авг 22:20:37
Усмонбек
Эшак купкари булиб кетаркан хамани нимасидир бор кунглига караш керак экан хар бирини нима килади пахтакор тошкентда булса бориб тирилтириб берадими манимча самаркандаям зур хотирлашди Пахтакор 79ди самаркандликлар булдида яна нима кисин
+1   
19 авг 22:13:49
uzbfcn
Ответ на комментарий пользователя Shovruq88
Nima deyapti?
Otamni uylantiraman deyapti.
+1   
19 авг 21:58:06
Shovruq88
Nima deyapti?
   
20 авг 18:42:13
Неф69
Гапкан топингни кара,Пахтакор мухлислари вилоятларга бориб куролмаяпти эмиш!11-куни уйида уйнаса аншлаг булиб кетаркан-да. Хамма узини "условие"сини куяверса каша-варенье булиб кетса керак? Еки факат Пахтакорга тегишлими бу гап? Каекдан келади бунака фикрлар каллаларингга сизларни а?!
   
20 авг 05:25:11
Arsenal 14
Kelasi mavsumga chempionatimizni atalasi chiqishiga tayyor turaylikmi
   
20 авг 00:57:43
Abubakr Omonilloyev
Berger tizimi otgan mavsumda tugatilgan orniga qarab qur'a tashlanardi shekili.
   
19 авг 23:40:35
Усмонбек
Ответ на комментарий пользователя O'zbek futboli XD
“CAFA Nations Cup-2025” CAFA turniriga Toshkent, va Toshkent viloyati stadionlari mezbonlik qiladi. Toshkent "Jar" stadioni, Toshkent viloyati "Do'stlik" stadioni, CAFA Xalqaro turniri. "A" guruhi 1-tur. 30 avgust, shanba "Qirg'iziston"-"Turkmaniston" "Do'stlik" stadioni, Toshkеnt viloyati "O'zbеkiston"-"Ummon" "Jar" stadioni,  Toshkеnt "A" guruhi 2-tur. 2 sentyabr, seshanba "Ummon"-"Qirg'iziston" "Do'stlik" stadioni, Toshkеnt viloyati "Turkmaniston"-"O'zbеkiston" "Jar" stadioni,  Toshkеnt "A" guruhi 3-tur. 5 sentyabr, juma "Turkmaniston"-"Ummon" "Do'stlik" stadioni, Toshkеnt viloyati "O'zbеkiston"-"Qirg'iziston" "Jar" stadioni,  Toshkеnt @OZBEK_FUTBOLI
Рахмат малумот учун бечора жар стадионини майсаси эна энамов девормаса булди эди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика