RU

Последние новости

16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  1 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  5 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  6 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  10 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  1 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2

Расман: Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади Новости

Расман: Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади

Айни пайтда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда 2-давра баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида "Навбаҳор" мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан шартнома имзоланмоқда.

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида

Куни кеча 2 нафар футболчи "лочинлар" билан келишувга эришиб, шартномага имзо чекди. Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимов.

Азизбек Турғунбоев – 1994 йилнинг 1 октябрида Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2015 – 2018 йилларда "Навбаҳор"да тўп тепган. Шу кунгача Турғунбоев жамоа таркибида 72та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган.

Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб ("Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор") билан шартнома имзолагани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.

Азиз Турғунбоев, Ирисметов ва Сариков 6 ойга, Мўминжонов 1 йилга футболдан четлатилди

Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Шерзод Ҳакимов – 1987 йилнинг 13 мартида Фарғонада туғилган. 2006-2018 йилларда Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ўйнаган. Шунингдек, 2014 йилнинг 1-даврасида "Олмалиқ"да тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўтказди ва 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.

"Биз бўлажак учрашувларда мазкур футболчиларнинг чиройли ўйинлари ва голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз", - дейилган клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика