RU

Последние новости

21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  3 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  9 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  3 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  31 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  6 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  4

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди Новости

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди

Бугун ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришларидан хабарингиз бор.

12 сентябрь куни саудияликларнинг 5 нафар ўйинчисида Covid-19га топширган тест натижалари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал эса ўша футболчилар кимлар эканлиги ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг қайси ўйинчиларида коронавирус аниқлангани маълумми?

"Ал Ҳилол" матбуот хизмати берган маълумот "Championat.asia" тарқатган хабар тўғри эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, риёдликлар яна бир ўйинчида тест натижаси ижобий чиққанини маълум қилишди. Ярим ҳимоячи Наваф Ал Обиднинг Covid-19га топширган тест натижаси ижобий бўлган. Демак, "Пахтакор"нинг бугунги рақибида расман 7 киши карантинга олинган ва тиббиёт ходимларининг доимий назоратида. Булар:

Менежер: Сауд Карири

Дарвозабон: Муҳаммад Вакид

Ҳимоячи: Муҳаммад Ал Бурайк

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид

Ҳужумчи: Салоҳ Шеҳри.

Юқоридаги футболчилардан ўнг қанот ҳимоячиси Муҳаммад Ал Бурайк ва марказий ярим ҳимоячи (Ал Шалҳубдан кейинги сардор) Салмон Ал Фараж асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" беллашуви бугун маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика