RU

Последние новости

12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  0 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  0 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  51 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   27 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  10 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1

Қосимов: «Аҳмедовнинг тез орада сафга қайтишига умид қиламиз» Новости

Қосимов: «Аҳмедовнинг тез орада сафга қайтишига умид қиламиз»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Одил Аҳмедовнинг жарохати жиддий бўлиб чиқмаслигини ва футболчи тез орада сафга қайтишига умид билдирди.
«Интерфутбол» газетасига берган интервьюси чоғида миллий терма жамоа бош мураббийи Одил Аҳмедов билан қўнғироқ орқали суҳбатлашганини ва унинг тез орада сафга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтган: «Аҳмедов билан ўши куннинг ўзидаёқ телефон орқали боғландик. Унинг кайфияти ёмон эмас эди. Ўйиннинг эртаси куни тиббий текширувдан ўтди ва рентген натижаларига кўра унинг мушакларида зўриқиш борлиги аниқланган. Бу унчалик жиддий жароҳат эмас ва унинг тикланиши учун деярли икки ҳафта вақт кифоя қилиши мумкин. Шунда бўлса ҳам у чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши лозим ва шундан кейингина унинг жарохатига аниқ ташҳис қўйилиши мумкин. Одилнинг ўзи жарохат олган пайтида оёғида қаттиқ оғриқ ҳис қилганини айтган, бу эса жарохатнинг бироз жиддийлигини билдиради. Умид қиламизки, қайта текширувдан ўтгач бу жарохат унчалик жиддий бўлиб чиқмайди», - дейди Қосимов.

Миллий терма жамоа бош мураббийи шунингдек, футболчининг меҳнаткашлигини ва бу унга жарохатини тезроқ енгиб ўтиши учун ёрдам бериши мумкинлигини қўшимча қилди: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундан жарохатларни даволаш учун камида уч ҳафта вақт кетади. Албатта, биз яхши ният қиламиз. Одил - жуда меҳнаткаш футболчи ва жуда иродали йигит. Жарохатидан тузалишда бу жуда катта аҳамиятга эга. Асосийси, ишлашдан ва меҳнат қилишдан тўхтамаслик керак».

Одил Аҳмедовнинг Осиё Кубоги-2015 баҳсларига борадиган таркибга киритилиши борасидаги саволларга эса Қосимов қуйидагича жавоб берди: «Албатта, бунга жуда умид қиламиз. Ўйлайманки, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди».
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика