"Қизилқум" тайёргарликни қачон бошлайди?
06 янв 2020 12:32
Новости
"Қизилқум" тайёргарликни қачон бошлайди?
Суперлиганинг барча клублари 2020 йилги мавсумга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган.
Бироқ Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳозирча жим. Ўтган мавсумда Суперлигани тарк этган "Динамо" билан бир хил очко тўплаган ва фақат қўшимча натижалар туфайлигина элитада жон сақлаб қолган жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлашга шошилмаяпти.
Бу борада клуб бош мураббийи Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилганимизда қисқа қилиб "Ҳозирча бюджет аниқ эмас, кутаяпмиз" деб жавоб берди.
ПФЛ янги мавсум 28 февраль куни старт олишини эълон қилган. Демак, 2020 йилги Суперлига бошланишига 53 кун вақт қолди. "Қизилқум"дагилар мана шу қисқа вақт жамоа тайёргарлик кўришига етарли деб ҳисобламоқда шекилли? Кўрамиз.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии