“Қизилқум” жамоаси яна “Локомотив” билан ўйнайди
11 ноя 2016 15:08
Новости
“Қизилқум” жамоаси яна “Локомотив” билан ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 15 ноябрда Жанубий Корея футболчилари билан жаҳон чемпионати саралаш босқичида куч синашиши муносабати билан олий лигада кичик танаффус юзага келди.
Чемпионатимизда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни кўзлаган “Қизилқум” вакиллари навбатдаги ўйинга Тошкентда ҳозирлик кўришмоқда. Тақвимга кўра, кончилар йигирма тўққизинчи турда сафарда “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу ўйин 17 ноябрда бўлиб ўтади.
Пойтахтдаги йиғин доирасида навоийликлар битта синов назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган. Бу ўйин 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Ҳамиджон Актамов раҳбарлик қилаётган “Қизилқум” футболчилари Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, ўртоқлик учрашуви Тошкент темирйўл муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 14.00 да бошланиши белгиланган.
Комментарии