RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

"Қизилқум": Иккинчи босқич машғулотлари бошланди, таркибда янгилар бор Новости

"Қизилқум": Иккинчи босқич машғулотлари бошланди, таркибда янгилар бор

Кутилганидек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни Навоий шаҳрида йиғилдилар.
Режага кўра, кончиларнинг мазкур ўқув-машғулот йиғини 25 январга қадар давом этади.

Ҳозирда бош мураббий Юрий Лукин қўл остида ўттизга яқин футболчи машғулотларда иштирок этмоқда. Янгиликлар хусусида тўхталадиган бўлсак, йиғинга Александр Антипов (“Спартак” Бухоро), Никита Свиридов (“Динамо” Самарқанд), Руслан Вагапов (“Металлург”), Шерали Жўраев (“Олмалиқ”) каби ўйинчилар таклиф қилинган.

Ўтган йилги кончилар таркибини фақат ижара асосида тўп сурган футболчилар тарк этишган, холос. Иккинчи даврада Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клубидан келиб қўшилган ҳужумчи Хуршиджон Йўлдошев ҳам машғулотларда қатнашмоқда.

Моҳир ҳужумчи Владимир Шишелов (“Металлург” Новокузнецк, Россия) 8 январь тонггида юртимизга етиб келиши кутилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда жамоа мураббийлар штаби ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган бир қатор тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Уларнинг кимлар эканлиги яқин кунларда маълум бўлади.

Режага кўра, “Қизилқум” футбол клуби мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари 8 январь куни пойтахтимизга сафар қилади. 9 январда эса Чиғатойдаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтадилар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика