RU

Последние новости

08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  4 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  12 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  7 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  15 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  21

"Қизил иблислар"нинг қайси футболчиларидан қўрқишимиз керак? Новости

"Қизил иблислар"нинг қайси футболчиларидан қўрқишимиз керак?

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги навбатдаги рақиби Жанубий Корея сафида бир қатор юқори даражадаги легионер футболчилар мавжуд.


Жанубий Корея терма жамоасининг европада тўп тепаётган легионер футболчиларининг жорий мавсумдаги иштироки ва статистикасига назар соламиз.

Осиёнинг "қизил иблислари" сафидаги иккита ҳимоячи европанинг кўзга кўринган чемпионатларида иштирок этади. Парк Жу Ху Бундеслига гранди Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда Томас Тухель Жу Хуга кўпроқ имконият тақдим этаётганди. Ушбу мавсумда эса жароҳатлар туфайли мажбурий тарзда икки маротаба Парк Жу Хуни майдонга туширди.

Юн Сук Юнг эса Дания чемпионати вакили "Брондбю" сафида ҳаракат қилади. Аммо ушбу мавсумда Юн Сук Юнг ўзининг янги жамоаси таркибида ҳали майдонга тушгани йўқ.


Парк Жу Ху ("Боруссия Д", Германия) - 2 ўйин

Юн Сук Юнг ("Брондбю", Дания) - 0 ўйин


Ули Штилике қўл остидаги ярим ҳимоячилар савияси ва даражаси анча юқори. Немис мутахассиси олдида ушбу чизиқ вакиллари орасида анча кенг танлов мавжуд. Жанубий Корея терма жамоасидаги беш нафар ярим ҳимоячи европанинг "кучли-бешлиги"да тўп суради. Булар ичида энг номдори албатта "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилаётган Сон Хен Мин саналади. "Тоттенхэм"нинг асосий "снайпери" Харри Кейн жароҳат олганидан сўнг Сон Хен Мин "шпорлар"нинг асосий футболчисига айланди. Маурисио Почеттинонинг ўзи ҳам Сон Хен Миннинг кўрсатаётган ўйинларидан кўнгли тўлаётганини ва унга ишонишини таъкидлаб ўтди. Сон Хен Мин эса Англия премьер лигаси ва ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда жами 5та гол киритишни уддасидан чиқди ва яна 3та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ким Сунг Юнг эса "Суонси" жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланиб бормоқда. Ким Сунг Юнг таянч ярим ҳимоясида ўйнайди. Жанубий Кореялик ушбу футболчи 9та учрашувдан 3тасини бошланғич таркибда бошлаган ва қолган баҳсларда захирадан ўйинга қўшилган.

Англия премьер лигасида тўп тепадиган яна бир "қизил иблислар" аъзоси бу Ли Чунг Йонг. Ушбу ярим ҳимоячи "Кристал Пэлас" жамоасида ўйнайди. Асосан захирадан майдонга тушадиган Ли Чунг жамоасининг жорий йилдаги битта голига ассистентлик қилди.


Бундеслиганинг "Аугсбург" жамоаси футболчиси саналган Ку Жа Чол ҳақида ортиқча гапириб ўтириш шарт бўлмаса керак. Ку Жа Чол 2011 йилдан буён Германия футболи ҳавосидан нафас олиб келади. Германия ўлкасидаги фаолиятини "Вольфсбург"да бошлаган Ку Жа Чол орада "Аугсбург"да ижарада ўйнаб, кейин "Майнц"га йўл олганди. У ердан эса яна жонажон жамоаси "Аугсбург"га қайтган Ку Жа Чол ҳозирга келиб жамоанинг асосий таркиб футболчиси саналади. "Аугсбург"да ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган Чол ўтган турда "Бавария" дарвозасини ишғол этди.


"Аугсбург"даги яна бир "қизил иблис" бу Жи Донг Вон ҳисобланади. "Аугсбург"да ҳужумчи сифатида ўйнайдиган ушбу футболчи ўтган ҳафтада Германия кубоги доирасидаги беллашувда Мануэль Нойер қўриқлайдиган дарвозани жуда чиройли тарзда нишонга олганди.

"Аугсбург"даги икки жанубий кореялик футболчилар навбат билан Нойерни ранжитишга муваффақ бўлишди. Дастлаб бу ишни Жи Донг Вон кубок ўйинида амалга оширган бўлса, куни кеча чемпионат баҳсида Ку Жа Чол ватандоши қилган ишни такрорлади.

Австрия чемпионатида ҳаракат қиладиган Хванг Хи Чан "Ред Булл" жамоасининг асосий ҳужумчиларидан бири саналади. Хванг Хи Чан ҳозиргача ўтказилган 7та ўйинда рақиблари дарвозасини 3 маротаба ишғол этишни уддалади.

Ким Сунг Юнг ("Суонси", Англия) - 8 ўйин

Ли Чунг Йонг ("Кристал Пэлас", Англия) - 9 ўйин, 1та голга ассистентлик қилган.

Ку Жа Чол ("Аугсбург", Германия) - 9 ўйин, 1 гол.

Сон Хен Мин ("Тоттенхэм", Англия) - 10 ўйин, 5 гол ва 3 та голга ассистентлик қилган.

Жи Донг Вон ("Аугсубрг", Германия) - 10 ўйин, 2та гол ва 1 та голли узатма.

Хванг Хи Чан ("Ред Булл Зальцбург", Австрия) - 7 ўйин, 3 гол.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика