RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  1 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  10 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  21 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Ушбу ФИФА кунлари охиргиси... Новости

Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...

Бу каби реформа футболчилар ҳаётини осонлаштиришга қаратилган. Бироқ у амалда ёрдам берармикин?

Халқаро учрашувлар учун октябрь ойидаги танаффус формати ўзгартирилади! Нима учун, дейсизми? ФИФА терма жамоалар учрашувлари учун "ойналарни" ўзгартирмоқда. 2026 йилдан сентябрь ва октябрь ойларидаги танаффусларни қўшиб юборилади: эндиликда терма жамоалар 21 сентябрдан то 6 октябрга қадар бир ерда жамланади. Бу вақт оралиғида жамоа 4 тадан кўп бўлмаган ўйинда майдонга тушади. Ўзи ФИФА нима сабабдан тақвимга ўзгартириш киритишга қарор қилди?

Ташкилот бу ўзгариш футболчилар манфаатини кўзлаб қилинганига урғу берди — футболчилар учун тиғиз тақвимни енгиллаштириш ҳамда клублар ва терма жамоалар ўртасидаги алоқани яхшилаш. Устига-устак сўнгги вақтларда айниқса футболчиларнинг клубдан терма жамоа лагерига кетиши муаммо ва келишмовчиликларга сабаб бўлаётганди. ФИФА расмий хабарида шундай дейилади: "Ўзгариш, яъни икки ойнанинг бирлаштирилиши, паврозлар сонини камайишига, футболчиларни ортиқча парвозлар чарчоғидан фориғ қилиш билан бирга, миллий ассоциациялар учун етарлича ўйин сонини таъминлайди.

Шунингдек, ФИФА асосий мақсад — ҳақиқатга мос келадиган ва ҳам клублар, ҳам терма жамоалар ўйинларини сифатини оширишга ҳисса қўшадиган тақвим яратиш, бундан ташқари у қадар кучли бўлмаган давлатларда ҳам футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилишга қаратилган эканлигини таъкидлади.


2026 йилги халқаро учрашувлар тақвими қуйидагича кўриниш олади:

  • 23 — 31 март (кўпи билан иккита ўйин);
  • 1 — 9 июнь (кўпи билан иккита ўйин);
  • 11 июнь – 19 июль (АҚШ, Мексика ва Канададаги ЖЧ);
  • 21 сентябрь – 6 октябрь (кўпи билан тўртта ўйин);
  • 9 – 17 ноябрь (кўпи билан иккита ўйин).


ФИФАнинг ушбу тақвими камида 2030 йилгача қабул қилинганини ҳам таъкидлаш лозим.


Охирги йилларда клублар ва федерациялар вакиллари бир неча бор тақвим масаласини кўтаришди. Футболчилар дам олишга вақт умуман қолмаганидан норозилиги, айниқса, куз фаслида терма жамоа ихтиёрига бориш учун парвозлар қўшимча чарчоққа, жароҳатларга сабаб бўлаётганига эътибор қаратишни сўрашганди. Мисол учун куни-кеча "Ньюкасл" жароҳат туфайли Йоан Виссани йўқотди. Футболчи терма жамоа ихтиёрида жароҳат олгани туфайли инглиз клубига 6.5 млн фунт тўлаб бериши маълум қилинди. Янги тақвим айниқса Европада тўп тепаётган Лотин Америкаси, Африка ва Осиё терма жамоалари аъзолари учун айни муддао бўлади. Бунгача улар кузда уч бор кўҳна қитъадан ўз мамлакатига ва тескари йўналишда парвоз қилиши талаб этиларди. Энди улар шу каби икки бор узоқ масофага учишдан холи бўлишади.

Аммо ҳозирча мавсум энди қизғин палласига кирган бир паллада уч ҳафталик танаффус клубларга қандай таъсир кўрсатиши номаълум. Жамоалар ўйин темпини йўқотиб қўймайдими? 

Бундан саккиз йил аввал, ўша вақтда Европа клублари Ассоциацияси раҳбари бўлган Андреа Аньелли биринчилардан бўлиб ўзгартириш зарурлигига барчанинг эътиборини қаратишга уринган: "Таркибида хорижлик футболчилар бор кўплаб клубларда, худди биздаги каби, муаммо борки у айниқса куз фаслида сезилади. Футболчиларимиз шу даврда уч-тўрт маротаба Бразилия, Аргентина, Уругвай ва бошқа мамлакатларга учиб бориб келишига тўғри келади. Биз ФИФА, УЕФА ва лигалар билан вазиятни муҳокама қилишимиз ҳамда барча учун маъқул вариант топишимиз керак. Ташаббус билан чиқиб якунда клубларнинг ўзи зарар кўрадиган ҳолат бўлмаслиги жуда муҳим".

Россиядагнилар бу каби ўзгаришлардан мамнундек. Championat.com нашри бу ҳақида хабар бераркан "Спартак" ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Руслан Литвиновнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди: "Кузги танаффусларни бирлаштириш — ажойиб ғоя. Сиз уч-тўртта ўйин ўтказасиз ва клубга кетаверасиз. Терма жамоаларга йўл олмаган йигитлар қароргоҳда қолиб, машғулотларни давом эттиради. Натижада барчанинг ҳолатида фарқ юзага келади. "Динамо"га қарши ўйин (Литвинов сентябрь ойи ўрталарида интервью берган) терма жамоалар ўйинлари танаффусидан кейинги илк беллашув эди. Айтиш мумкинки, худди шу сабаб туфайли биз яхлит жамоадек ўйин кўрсата олмадик. Натижада, дербини номига лойиқ тарзда ўтказишнинг имкони бўлмади. Бироқ ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Ўйлашимча, ФИФА ҳам барчасини кўриб турибди. Умид қиламанки, ўзгариш юз беради ва терма жамоалар ўйинлари учун танаффуслар бирлаштирилади".

Халқаро ўйинлар учун "ойналар" ўзгариши – ФИФА томонидан тақвим борасидаги муҳим қадамлардан бири. Ташкилот жорий ўйинлар сонини сақлаб қолган ҳолда жадвални оптималлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур реформанинг натижаси қандай бўлишини эса бор йўғи бир йилдан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча эса тарихий ўзгаришдан олдинги сўнгги бу каби халқаро ўйинлар учун танаффусдан, терма жамоалар ўйинларидан завқланиб қолайлик. 

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика