RU

Последние новости

20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  40 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё Кубогидаги асосий мақсад - гуруҳдан чиқиш" Новости

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё Кубогидаги асосий мақсад - гуруҳдан чиқиш"

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига интервью берди.

"Биз ўз даражамиз ва Осиё Кубоги даражасини тушуниб турибмиз. Биз рақобатбардош жамоа бўлишимиз керак. Бунинг учун барча нарса бор.

Биз мақсадларимизга қадамма-қадам эришишга умид қиламиз. Терма жамоамизнинг асосий мақсади - гуруҳдан чиқиш. Кейин эса олдинга интилиш.

Мухлисларимиз қандай ўйин намойиш этишимизни билишади. Қисқа ва ўрта паслар билан, ҳужумкор ўйин намойиш этишга уринамиз. Бироқ рақибларимизнинг даражаси туфайли баъзи учрашувларда ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак бўлади. Бу иш яхши натижа қўлга киритиш учун қилинади.



Осиё Кубогида кучсиз жамоа йўқ. Барча рақиблар жуда жиддий. Жанубий Кореяни 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси сифатида биламиз. Хитой бош мураббийи Марчелло Липпи ҳам Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Филиппин ҳам биз каби Осиё Кубогида янги жамоа. Улар билан яқинда иккита яхши ўйин ўтказдик, бироқ уларда ғалаба қозониш насиб этмади.

Гуруҳдаги ўйинлар осон бўлмайди. Кучли жамоани мағлуб этиш доим ёқимли. Биз меҳнат қилишда давом этамиз.

Футбол ривожланиши ва оммалашиши терма жамоа ҳамда клубларнинг натижаларига боғлиқ. Ҳозирча терма жамоанинг ишлари яхши кетмоқда. Қирғизистон халқи ўз терма жамоаси иштирокини томоша қилиши ва фахрлашиши лозим", - дейди Александр Крестинин ОФК расмий сайтига.  


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика