Про лига. "Динамо" ўртоқлик учрашувида "Зомин"ни мағлубиятга учратди
19 июн 2020 13:03
Новости
Про лига. "Динамо" ўртоқлик учрашувида "Зомин"ни мағлубиятга учратди
Шу куни Про-лиганинг яна бир вакили Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси "Динамо" клуби меҳмони бўлди.
Учрашув ўртоқлик ўйини мақомида бўлсада, ўйин қизиқарли ва жанговар руҳда ўтди.
17-дақиқада "Динамо" яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов яккама-якка вазиятда чиқиб, чиройли зарба билан ҳисобни очди – 1:0.
32-дақиқада эса бир дақиқа олдин захирадан майдонга тушган Жонибек Кўчимов ҳам дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, вазиятни тенглаштирди – 1:1.
55-дақиқада эса меҳмонлар стандарт вазиятдан кейин Шоҳжаҳон Аббосовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.
75-дақиқа эса қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Жасур Ўринов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:2
Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган "динамочилар" 90-дақиқада ўз ниятларига етишишди. Жамоа сардори Жасур Азимов томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарба чиройли тарзда рақиб дарвозаси тўридан ўрин олди – 3:2.
18 июнь (пайшанба)
Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд, "Динамо" стадиони.
"Динамо" - "Зомин" - 3:2
Бош ҳакам: Шерзод Камаров
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 17, Жасур Ўринов 75, Жасур Азимов 90 – Жонибек Кўчимов 32, Шоҳжаҳон Аббосов 55.
Маълумот учун, "Динамо" жамоаси Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида 23 июнь куни Фарғонада "Истиқлол" жамоасига қарши майдонга тушади.





Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии