RU

Последние новости

10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  0 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  8 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1

Превью. «Қўқон-1912» – «Обод» Новости

Превью. «Қўқон-1912» – «Обод»

Олий лиганинг 1-турида "Қўқон-1912" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Обод" клубини қабул қилади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент)
5 март 2016. Қўқон. "Марказий" стадион. 16:00
Ҳакамлар:  И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи:  И. Нехочин (Наманган).

Олий лига дебютанти ҳисобланган Тошкентнинг “Обод” клуби элитадаги дастлабки расмий учрашувини Қўқонда ўтказади. Тошкент жамоаси бундан икки йил олдин иккинчи лигадан биринчи лигага чиққанди. 2014 ва 2015 йилги мавсумларда биринчи лигада қатнашган “Обод” 2016 йилги мавсумни олий лигада бошлайди. Шавкат Абдухўжаев бош мураббийлигидаги жамоа аъзолари асосан биринчи лигада ўйнаган футболчилардан иборат. Таркибда Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Павел Соломин бор.
 
“Қўқон-1912” эса ўтган йил 10 йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтганди. Водий клуби ўтган йил дастлабки турни Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этишга эришганди. Мавсум охирида жамоа 12-ўринни эгаллади. Қишда жамоага Отабек Зокиров, Алишер Зиёвуддинов, Миржалол Қурбонов, Наврўзбек Алимов, Сардор Қаҳҳоров, Абдулазиз Юсупов, Ғайрат Ҳасанов, Достон Турсунов ва Абдуллоҳ Олимов каби футболчилар келишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика