"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...
27 дек 2025 14:15
Новости
"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...
Учрашув минимал ҳисобда "қизил иблислар" фойдасига ҳал бўлди.
Ҳимоячи Патрик Доргунинг 24-дақиқадаги аниқ зарбаси Рубен Аморим жамоасига ғалабани тортиқ қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувни жароҳат сабаб манчестерликлар сардори Бруну Фернандеш ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Португалиялик футболчи "Астон Вилла"га қарши беллашувда жароҳат олиб, захирага олинган ва иккинчи бўлимда жамоадошларига ёрдам бера олмаган эди. Шунга қарамай, "қизил иблислар" "Ньюкасл"ни таслим эта олишди ва очколар сони бўйича тўртинчи ўриндаги "Челси" билан тенглашиб олишди. Ҳар икки жамоа ҳисобида 29 тадан очко мавжуд бўлиб, лондонликлар бу тур ўйинини бугун ўтказишади. Қизиғи, Мареска жамоасига айнан "Астон Вилла" рақиблик қилади.
"Opta" порталининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" Премьер-Лига доирасидаги ўйинда таркибда Бруну Фернандешсиз 2022 йил март ойидан буён биринчи марта ғалаба қозона олди. 45 ой аввал ҳали Ральф Рангник бош мураббийлигидаги Манчестер "Тоттенхэм"ни Брунусиз мағлуб эта олганди (3:2). Ўша куни Ҳарри Кейн ва Ҳарри Магуайрнинг автоголига мезбонлар Криштиану Роналдунинг хет-триги билан жавоб беришган.

Португалиялик ярим ҳимоячи таркибда йўқ бўлган кейинги 6 баҳсда эса жамоа бор йўғи 1 очко ишлаб олган (5 мағлубият ва 1 дуранг).
Шифокорлар Фернандеш январь ойининг иккинчи қисмида сафга қайтишини тахмин қилишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии
45 oy bu 4 yil degani
Shundan malumki brunoning urni myuga qay darajadaligi
Brunosiz myu yutganda rosa sayradi keyin 1ta durang 1 ta maglub buldi kurinmay qoldi