“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди
27 дек 2025 18:21
Новости
“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди
"Барселона"дагиларнинг фикрича, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке "Челси" футболчиси Аксел Дисаси вариантидан кўра Ханс-Дитер Флик жамоасига кўпроқ мос келади.
Нидерландиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига ўтиш имкониятига оптимизм билан қарамоқда. Бироқ, бу келишув "шаҳарликлар"нинг Акени тўлиқ трансфер қилиш ёки уни бошқа трансфернинг бир қисмига айлантириш истаги билан мураккаблашади, “кўк-анорранглилар” эса сотиб олиш ҳуқуқини назарда тутувчи ижара вариантини кўриб чиқмоқда.
Аке 2020 йилнинг ёзидан бери "шаҳарликлар" сафида ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 18 млн еврони ташкил этади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии