"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин
27 дек 2025 13:47
Новости
"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин
"Рома"нинг 24 ёшли хавбеки Ману Коне фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Франциялик ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Коне "қизил иблислар"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Жошуа Зиркзеенинг Рим клубига трансфери бўйича битимнинг бир қисмига айланиши мумкин. Манунинг ўзи ҳам манкунианларга қўшилишга тайёр.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "бўрилар"нинг 21 та ўйинида иштирок этиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Коненинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг ёзида тугайди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии