Пойга қайтмоқда: Милан дербиси, қонҳўр "бўрилар" "Женоа"га қарши ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси
05 фев 2022 13:45
Новости
Пойга қайтмоқда: Милан дербиси, қонҳўр "бўрилар" "Женоа"га қарши ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси
"Рома" - "Женоа"
Жозе Моуриньонинг таркиб билан муаммоси йўқ. Аввалроқ жароҳат олган ўйинчиларнинг деярли барчаси сафга қайтган. Бу вазиятда фақатгина Пеллегринининг иштироки борасида саволлар туғилиши мумкин холос. Ҳужумда Дзаньоло, Мхитарян ва Абрахам ҳаракатланади. Аммо "Женоа"нинг таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. Камбьяссо дисквалификация туфайли, Каллон, Бехрами, Ровелла ва Кришито эса жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Бор умид Амири ва Дестродан.
Биринчи давра учрашувларида "Рома" ҳеч бир қийинчиликсиз меҳмонда "Женоа"ни 2:0 ҳисобда мағлуб этганди. Бу сафар ҳам "жалоросси" фаворит ҳисобланмоқда. Меҳмонлар 2-рақам остида ўйнайди ва "бўрилар"ни тўхтатиб туришга ҳаракат қилади. Бироқ охирги пайтлар "Рома" анча яхшиланганини ҳисобга олсак, рақиби қарши ҳужум қилиши қийинроқ бўлса керак.
Рома |
Серия А . Тур 24 05/02/2022, 19:00 0
:
0
Завершен
|
Дженоа |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 29863 зрителей
Главный судья: Rosario Abisso
"Интер" - "Милан"
Ҳали соғайиб улгурмаган Госенс ва Корреани ҳисобга олмаганда, А Серия етакчисининг барча ишлари жойида. Лаутаро майдонга тушиши сўроқ остида, сабаби у ҳам Санчес каби терма ихтиёридан кечроқ қайтди. Шу сабабли, Индзаги қай бири ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, ўшанисини танлаши керак бўлади. Назарий жиҳатдан, янги ўйинчи Кайседо захирадан майдонга тушиши ҳам мумкин. Пиолининг эса таркиб билан боғлиқ қатор муаммолари бор. Катта эҳтимол билан Ребич ва Златан учрашувни ўтказиб юборади. Томори ҳамда терма ихтиёридан кичик жароҳат билан қайтган Кессиэ ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Ҳужумда Леао-Жиру жуфтлигини кўришимиз мумкин.
Биринчи давра учрашувида жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, дуранг (1:1) ўйнашганди. Бу галги Делла Мадоннина дербисида "Интер" фаворит ҳисобланмоқда. Сабаби "нерадзурри"нинг рақиби каби таркиб билан боғлиқ муаммолари йўқ.
Интер М Иван Перишич - 38' |
Серия А . Тур 24 05/02/2022, 22:00 2
:
1
Завершен
|
Милан Оливье Жиру - 75', Оливье Жиру - 78' |
Стадион: Giuseppe Meazza, 37918 зрителей
Главный судья: Marco Guida
"Фиорентина" - "Лацио"
Влахович кетганидан кейин Итальяно ҳужумнинг олдинги чизиғида кимни туширишни яхшилаб ўйлаб кўриши зарур. Катта эҳтимол билан бу Пентек бўлади. У жамоага ҳар ҳолда Кабралдан олдинроқ келган. Гонсалес терма жамоадан қайтгач, оптимал спорт формасида эмас, Одриосолага ўтган ўйиндаги қизил карточка тўсқинлик қилади. Шунинг учун, олдинги чизиқда Соттилни, ҳимояда эса Венуттини кўрсак ажаб эмас. Ачербининг жароҳати Саррига қўшимча бош оғриқ бўлди. Ҳимоя марказини Луис Фелипе ва Патрик эгаллашади. Педро спорт формасини тиклаб бормоқда, лекин ҳозирча Иммобилега олдинда Цаканья ва Фелипе Андерсон ёрдам беради.
Охирги ўзаро учрашувда "Лацио" 1:0 ҳисобида зафар қучган, аммо ҳозир букмекерлар кўпроқ "фиалкалар"га ишонч билдирмоқда. Бундай тахминни ҳам тушунса бўлади. Римликлар сафарда қийналишмоқда, "Фиорентина" эса сўнгги вақтларда чиндан анча дадил ўйин кўрсатмоқда. Фикримизча, бу учрашувда томошабинлар бир нечта урилган голлар гувоҳи бўлишади. Мауриццио Сарри қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилади, "Фиорентина"га қарши эса бу аксарият вазиятларда яхши иш беради. Шундай экан, бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди.
Фиорентина |
Серия А . Тур 24 06/02/2022, 00:50 3
:
0
Завершен
|
Лацио Сергей Милинкович-Савич - 52', Чиро Иммобиле - 70', Кристиано Бираги - 81' |
Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 17181 зрителей
Главный судья: Даниэле Орсато
"Аталанта" - "Кальяри"
Иличични руҳий муаммолар қийнамоқда, Сапата ва Миранчук эса жароҳат сабаб "бергамасклар"га ёрдам бера олмайди. Асосий таркибда Муриэль, Малиновский ва Пашалични кўрсак керак. Захирадан жамоанинг янги аъзоси Богани кутиш ўринли. Вальтер Маццарида таркиб билан жиддий муаммолар мавжуд. Ушбу учрашувга ким тайёр бўлиши ҳам ҳозирча номаълум. Ҳужумнинг асосий вакилларидан бири Жоао Педро четлатиш сабаб шерикларига ёрдам бера олмаслиги аниқ. Шунингдек, Бальде Кейта ҳам Африка Миллатлар Кубогида. Бор умид Леонардо Паволеттидан бўлади чоғи.
Биринчи давра учрашувида "Аталанта" Сардинияда катта қийинчилик билан ғалаба қозонганди 2:1. Бу сафар ҳам бергамоликлар яққол фаворит сифатида эътироф этилмоқда. "Кальяри" ҳозирги ҳолатида жиддий қаршилик кўрсата олиши мушкул вазифа. "Аталанта" эса кетма-кет икки бор голсиз дурангдан кейин бу сафар мухлисларини голлар шоуси билан хушнуд қилишга уриниб кўради.
Аталанта Хосе Паломино - 64' |
Серия А . Тур 24 06/02/2022, 16:30 2
:
1
Завершен
|
Кальяри Гастон Перейро - 50', Гастон Перейро - 68' |
Стадион: Gewiss Stadium, 7868 зрителей
Главный судья: Alessandro Prontera
"Ювентус" - "Верона"
"Кекса синьора" ўтган учрашувдаги билан солиштирса анча ўзгарди. Туринликларнинг йўқотишлари шунчалик кўпки, бир неча кун олдин жамоага келиб қўшилган ҳар икки футболчи катта эҳтимол билан ўйинни асосий таркибда бошлайди. Закария марказда Рабьо ва Артур билан ҳаракат қилса, Влахович ҳужумнинг олдинги чизиғида Мората билан тандем ҳосил қилади. "Бьянконери" бу баҳсда 4-4-2 тактик схемасидан фойдаланса керак, Куадрадо эса ўнг қанот ярим ҳимоячиси ролида ҳаракат қилади. "Верона"да йўқотишлар бир мунча камроқ. Бироқ Жованни Симеоненинг йўқлиги жиддий йўқотиш ҳисобланади. Шунингдек, Фработта ва Давидович ҳам беллашувни ўтказиб юборади.
Қизиғи, аввалги тўқнашув "Верона"нинг ғалабаси билан якун топган 2:1. Ҳозир эса барча муаммоларига қарамай, "Юве"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Нима бўлганда ҳам "Верона" ҳимояланишни яхши билади ва мезбонлар учун осон бўлмаслиги аниқ.
Ювентус Душан Влахович - 13', Денис Закария - 61' |
Серия А . Тур 24 07/02/2022, 00:45 0
:
2
Завершен
|
Верона |
Стадион: Allianz Stadium, 17016 зрителей
Главный судья: Luca Massimi
Сергей Румянцев
Комментарии