RU

Последние новости

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  4 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  12 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Омон Ғофуров ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш бўйича семинарида иштирок этмоқда Новости

Омон Ғофуров ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш бўйича семинарида иштирок этмоқда

Бугундан Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё Футбол Конфедерацияси бош қароргоҳида ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш бўйича семинари иш бошлади.

28 февраль – 1 март кунлари бўлиб ўтадиган мазкур семинарда қитъамиз футбол уюшмасига аъзо 43 та мамлакат футбол федерациялари ҳамда футбол лигалари вакиллари, шунингдек, клубларнинг лицензиялаш бўйича менежерлари билан бир қаторда FIFA, UEFA ва CAFнинг мутахассислари иштирок этишмоқда.

Семинар кун тартибидан ўрин олган асосий масала – футбол клублари иш фаолияти ва инфратузилмасини яхшилашда лицензиядаш жараёни аҳамияти юқори экани ва ортда қолган 2018 йилги мавсумда клубларни лицензиядан ўтказиш жараёнида кўзга ташланган ютуқ ва камчиликларни муҳокама этиб, янги мавсумда Европа ва жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиш саналади.  

Семинарда иштирок этган ОФК бош котиби – жаноб Виндзор Жон сўнгги йилларда қитъамизнинг барча мамлакатларида ҳам клубларни лицензияш жараёни муҳимлигига эътибор қаратилаётганидан мамнун эканини билдириб, лицензиялаш талаблари юқори бўлиши клубларнинг яхши инфратузилмага эга бўлишини таъминлашини алоҳида қайд этди.  

Таъкидлаш жоиз, мазкур семинарда ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш қўмитаси аъзоси саналувчи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров ҳам иштирок этмоқда.

Семинарнинг биринчи кунида асосан ФИФА вакиллари лицензиялаш жараёнининг нозик жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Эртага эса ушбу жараён қитаъмиз лигаларида қандай амалга оширилаётгани, ундаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилиши кўзда тутилган.


Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика