RU

Последние новости

23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  0 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  10 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1

"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальтилар тўғримиди? Суперлиганинг 3-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолияти таҳлили. Россиялик мутахассисимиз барча баҳсли вазиятларни изоҳлади Новости

"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальтилар тўғримиди? Суперлиганинг 3-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолияти таҳлили. Россиялик мутахассисимиз барча баҳсли вазиятларни изоҳлади

Championat.Asia сайтининг ҳакамлар бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!») Суперлиганинг 3-тури ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорлари таҳлилини тайёрлади.

«Олимпик» - ОКМК

ВИДЕО

ОКМК ўйинчиси рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилди. Унинг олдида турган ҳимоячи қўлларини орқасига яширди. Сўнгра дарвоза томон йўлланган зарбадан кейин тўп бошқа ҳимоячига тегиб, парвозида давом этади ва олмалиқликлар ўйинчисининг ортидан тегади. Ҳимоячининг қўли имкон қадар ортга тисарилишга интилди, шу онда тўп унга бориб тегди. Учрашув давом эттирилиши лозим.


«Бухоро» - «Насаф»

ВИДЕО

«Насаф» футболчиси тўпга ўйнагач, тўп яқин масофадаги шеригининг қўлига тегади. Бундай ҳолда ўйинни давом эттириш керак. Ягона истисно бу вазиятдаги ҳужум давомида гол урилиши саналади. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.


«Бухоро» - «Насаф»

ВИДЕО

Бу вазият "қора меҳнат" эвазига ишланган сариқ карточка ҳисобланади. Қўполлик оёққа ташланиш, агрессия, болдир қисмига тепиш каби ҳаракатлар содир бўлмагани сабабли қизил карточкага арзимайди. Ҳакамнинг қарори тўғри.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Назаримда, ўйин давом эттирилиши лозим эди. Иккала ўйинчи ҳам тўпга эгалик қилмаётганди ва параллел равишда ҳаракатланди. Ҳужумчи тўпга ўйнаш учун атайин ўнг оёғини ҳимоячининг йўли бўлган ён томонга ташлади ва шу орқали ҳимоячи билан бир вақтда тўпга тегинди. Бунда ҳеч қандай туртиш ҳолати содир этилгани йўқ, эҳтиётсизлик натижасида ишлатилган қўполлик ҳам мавжуд эмас. Ўйин давом этиши керак, ВАР аралашиб, пенальтини бекор қилиши керак эди.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакам голни тўғри бекор қилди. Ҳужумчининг ўнг қўли ҳимоячининг ортида эди. Орқа томондан туртилганидан сўнг ҳимоячининг яккакурашдан кейин йиқилиши табиий ҳол. Бундан ташқари, иккала ўйинчи ҳам тўпга ҳаракат қилмоқда ва тўп учун курашда ғалаба қозониш учун қўлнинг кичик ҳаракати ҳам етарли. ВАР аралашмасликка ҳақли.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакам “Навбаҳор” футболчисини четлатиб, тўғри иш қилди. Тўп майдонни тарк этгандан сўнг, у атайин тўп учун курашмасдан, аввал орқадан, кейин эса ён томондан тирсаги билан рақибнинг бўйин қисмига зарба берди. Ҳакамларнинг қарори тўғри. ВАР вазиятга аралашишга ҳақли.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Бу вазиятда қўл нотабиий ҳолатда эди. Бироқ қўл ҳужумчи билан тўп учун курашаётган пайтда шу ҳолатда турганди, кейин эса тўп бир вақтнинг ўзида иккала футболчининг қўлларига тегди, шу боис ҳимоячи жисмоний жиҳатдан бу контактдан қочиб қутула олмасди. Шу тариқа, бу вазият пенальти белгиланишига асосли эмасди, ўйин давом этиши керак эди. ВАР бу вазиятга аралашмаслиги керак эди.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Қўл амалда танага ёпишиб турганди, бу эса тана масофасини нотабиий равишда катталаштирмайди. Ўйиннинг давом эттирилиши тўғри қарор саналади.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Оёқдан чалиш ҳолатига намуна бўла оладиган енгил қўполлик.

Сариқ карточка кўрсатилиши шарт эмас. 11 метрли нуқта тўғри белгиланган.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Менимча, футболчини аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш ва қизил карточка кўрсатилиши керак. Тўп ҳужум қилаётган ўйинчи учун қулай тезликда ва қулай масофада ҳаракат қилаётганди, кейинги тегинишда у гол уриши мумкин эди. Тўп учун курашолмаган ҳимоячи қоида бузади ва рақибининг тўпга интилишига тўсқинлик қилади. ВАР вазиятга аралашиши лозим эди.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

11 метрли жарима тўғри белгиланди. Футболчи енг қисми билан тўпга ўйнади, тўп эса қўлтиқ ости қисмига тегди. ВАР карточка кўрсатишга тортмайдиган эпизодга тўғри аралашди.


«Металлург» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Тажрибали ҳакам дарвозабоннинг рақибга оёқни чалиш билан жавоб қайтаришини кутмайди, балки ҳужумкор ўйинчи тўпга эгалик қилиб турган дарвозабонга босим ўтказа бошлаганидаёқ ҳуштак чалади. Аммо ҳакам бу ишни бажармаган бўлса, у ҳолда фол қайд этиб, дарвозабонга спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатиши керак.


«Металлург» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Ҳимоячи ҳужумчини енгил ва қисқа муддат ушлаб туради, сўнгра уни қўйиб юборди. Ҳужумчи эса бундай вазиятни қўлдан чиқармади ва йиқилди. Ўйин давом эттирилиши керак, ВАР вазиятга тўғри аралашди, чунки енгил контакт содир этилганди. Четлатиш, катта эҳтимол билан, ҳакамни ҳақорат қилгани учун қўлланган. Ҳатто 11 метрлик пенальти бекор қилинса ҳам, қизил карточка бекор қилинмайди.


«Турон» - «Сурхон»

ВИДЕО

Ҳакам негадир яққол сариқ карточкага тортадиган вазиятда уни чўнтагидан чиқармади. Ҳужумнинг бузилиши ҳамда қўполлик мавжуд. «Турон» ўйинчиси тўпни тезлик билан олдинга ирғитган рақибининг оёғини босди. «Сурхон» аъзосида истиқболли ҳужум зонаси мавжуд, яқин атрофда эса рақиб ҳимоячилари йўқ эди.


«Турон» - «Сурхон»

ВИДЕО

Бу эпизодда ортда қолган ҳимоячи ўз ҳаракатлари учун жавобгар саналади. У рақибни ушлаб қолди, сўнгра орқа томондан унинг ҳаракат траекториясини кесиб ўтиб, шунчаки уни йиқитди. Бу ҳеч қандай карточка қўлланилмайдиган пенальти саналади, чунки эҳтиётсиз қоидабузарлик содир этилди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика