RU

Последние новости

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти Новости

Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳаками Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) Суперлиганинг 23-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни кўриб чиқди.

"Андижон" - ОКМК

Ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, "Андижон" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатилганини қайд этди. ОКМК ҳужумчиси қўлида тўп билан ҳавода турган дарвозабонга тегиб кетди. Тўғри қарор - ҳужумда қоида бузилиши.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Андижон" - ОКМК

ОКМК ўйинчиси тўпни дарвозабондан ўтказди, шундан сўнг "Андижон" ҳимоячиси билан минимал тўқнашув юз берди, аммо бу ҳужумчи футболчининг кейинги ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Фикримизча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Қўқон-1912" - "Бунёдкор"

"Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга ўйнамоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида хатога йўл қўйди. "Қўқон-1912" ҳужумчиси тўпга биринчи етиб борди, ҳимоячи эса рақибининг оёғини "тепиб юборди". Ҳакам мураккаб вазиятда хатога йўл қўйди, чунки ҳаракатда ким биринчи бўлиб тўпга тегаётганини кўриш жуда қийин эди. Бироқ ВАР тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўришга чақирди. Тўғри қарор - интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Пахтакор" - "Сурхон"

Назаримизда, ҳакам пенальти белгилашда хатога йўл қўйди. "Сурхон" жамоаси ўйинчиси тўп томон эмас, балки рақиб томонга оёғини қўйиб, тўқнашув ташаббускори бўлди. ВАР текширувидан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди, чунки 7-рақамли футболчи тўп узатилган пайтда ҳимоячиларга нисбатан дарвоза чизиғига яқинроқ жойлашганди. Тўғри қарор – эркин зарба белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Шўртан"

"Шўртон" ўйинчиси зарбани тўсишга уринди, бироқ "Динамо" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у бепарволик билан қоидани бузди: яккакураш оқибатларини ҳисобга олмасдан, ортдан рақибининг оёғига зарба берди. Тўғри қарор – 11 метрлик жарима зарбаси ҳамда қўпол ўйин учун сариқ карточка.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Машъал" - "Бухоро"

"Бухоро" жамоаси ўйинчиси позиция учун курашаётганда қўлини рақиб олдига чиқарди ва тирсаги билан рақибнинг юзига тегиб кетди. Бунда атайин зарба бериш ёки ортиқча куч ишлатиш кузатилмайди. Бизнингча, бу вазиятда ҳакам қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиб, жарима зарбаси белгилаши лозим эди. ВАР тизими эса ноўрин аралашган. Ҳакам ўйинчига қизил карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар иккита жиддий хатога йўл қўйишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
04 окт 14:30:24
TOMJIQ_OLOT
Манипуляцияга берилмайлик, жамоамизни қўллайлик. Янги мураббийга адолатли баҳо бериш учун вақт керак. Холис ва мард бўлайлик азизлар! Миллий терма жамоа – ҳаммамизнинг жамоамиз, фақат ўз шахсий манфаатини ўйлайдиган чаласавод "журналистлар"нинг хусусий клуби эмас бу!
   
04 окт 14:10:57
TOMJIQ_OLOT
Сўнгги пайтларда миллий терма жамоамизга янги бош мураббий тайинлангани атрофида турли хил муносабатлар билдирилмоқда. Афсуски, айримлар олдинги мураббийга бўлган шахсий муносабатлари сабабли жамоатчиликда янги мураббийга нисбатан салбий кайфият уйғотишга уринишмоқда.

Бу – оддий танқид эмас, балки МАНИПУЛЯЦИЯ:
– фақат салбий жиҳатларни кўрсатиш;
– қиёслаш орқали янги мураббийни қадрсизлантириш;
– Ҳақиқий маълумотсиз шубҳа уйғотиш.

Биз бундай ёндашувларга берилмаслигимиз керак. Миллий жамоа – ҳаммамизнинг жамоамиз. Ҳар қандай мураббий ҳам аввало шу юрт шарафи учун меҳнат қилади.
   
04 окт 13:39:37
Guj Gik
Bu taxlilarni foydasi bormikin nima keragi bor
-1   
04 окт 14:25:59
salom salom
EXPERT TAHLII QOYILMAQOM TARZDA
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика