ЎзПФЛ мутахассислари Қирғизистон лигаси комиссарлари билан учрашув ўтказди
10 мар 2023 15:31
Новости
ЎзПФЛ мутахассислари Қирғизистон лигаси комиссарлари билан учрашув ўтказди
Ундаги келишув асосида ЎзПФЛ Қирғизистонга икки нафар тажрибали мутахассисларини юборди.
7-8 март кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон чемпионати учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар учун ўқув семинар ташкил этилди. Унда Лиганинг Клубларни ривожлантириш бўлими мутахассислари Онгар Жалимов ҳамда Владимир Назаров иштирок этиб, Лига томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда комиссарлар қандай фаолият олиб бораётгани, уларнинг учрашувнинг бошқа расмийлари билан муносабатлари, Лиганинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш учун масъул органлар, давлатнинг бошқа ташкилотлари, футбол клублари билан қандай ишлаётгани каби масалаларда фикр алмашди. Шунингдек, футбол клублари инфратузилмаси, уларни ОФК лицензиялаш талабларига тайёрлаш босқичлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Шу асосда Қирғизистон лигаси ўз комиссарлари учун аттестация ўтказди. 9-март куни эса Ўшдаги марказий стадионда “Алай” ҳамда “Абдиш-ота” жамоалари ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказилди. Эндиликда Қирғизистон Премер-лигасининг 2023-йилги мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди.
Маълумот учун, Қирғизистон Профессионал футбол лигаси ҳозирги кунга қадар фақатгина Премер-лига учрашувларини ўтказиб келади. Қўшниларимиз босқичма-босқич қуйи лига мусобақаларини ҳам ташкил этишни режалаштирган. Эндиликда ҳар икки мамлакат лигалари бу борада ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш имкониятига эга.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии