RU

Последние новости

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди Новости

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди

АГМК-W сардори, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчиси Камила Зарипованинг Туркия чемпионатига йўл олгани тўғрисида хабар топдик.

Дарҳол 23 ёшли футболчи билан боғланиб, бу борада батафсил маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Камила, дўстларингиз бизга Туркияга жўнаб кетганингиз ҳақида маълумот беришди. Ҳозир қаерда ва қайси жамоа таркибидасиз?

- Ҳозир Туркиянинг Трабзон шаҳридаман. "Трабзон Идманўчоғи" жамоасига келиб қўшилдим.  

- Мазкур клубга ўтишингиз қандай содир бўлди? Шу ҳақда айтиб беринг.

- АГМКдаги мураббийларим Ханжариев Илҳом ва Гамадеев Руслан Олимович икки йилдан бери четда ўйнашим кераклигини, ўзимни легионер сифатида синаб кўришимни айтиб келишарди. Вариантлар бор эди. Туркияга  келишим эса жуда тез вақтда ҳал бўлди. Бунда мураббийим Илҳом Каримовичнинг ҳиссаси катта. Ўзбекистонлик яна 2 нафар қиз боришини айтишди, шунинг учун рози бўлдим. Бир ўзим бунчалик узоққа келишдан қўрқардим. 

- Сиз билан бирга қайси юртдошларимиз Туркияга йўл олди?

- Мен билан бирга "Металлург" жамоасининг аъзоси Сетора Такабаева ва "Севинч" клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова келган.

- Жамоа келаси йил Туркия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этади. У ердаги рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Бу жамоанинг мураббийлари ўйинимни ўрганиб чиқишган. Уларга маъқул келганим учун жамоага таклиф қилишди. Менда қўрқув бўлмади, ўзимга ишониб келдим. 

- Туркиядаги муҳит қандай экан?

- Туркиянинг об-ҳавоси яхши. Майдонлари ҳам талаб даражасида. Кунига 2 маҳал машгулот ўтказяпмиз. Шароитлари кўнгилдагидек. Келганимга 4 кун бўлди, Ўзбекистон билан фарқли томонларига кўп тўхталолмайман.

- Яқинларингиз бошка давлатга кетишизга қандай қарашди? Қаршиликлар бўлмадими? 

- Албатта, хурсанд бўлишди, лекин зўрға рухсат олдим. Хавотирланиб, жуда кўп суриштиришди, мураббийларимиз билан маслаҳатлашишди. Ниҳоят, дугоналарим ҳам борлигини эшитиб, рози бўлишди. Биласиз, футболга кириб келганимдан бери фақат АГМКда ўйнаганман. Ҳар доим уйда бўлганман, узоқ вақтга бегона ерларга кетмаганман. Ҳозир шу туфайли мослашиш озгина қийин бўляпти. 

- Трабзон сиз учун янги шаҳар. Атрофдагилар мулоқот қилиш қийин бўлмайдими? Турк тилини биласизми?

- Турк тилини билмайман. Фақатгина баъзи сўзларни ўзбекчага ўхшаганлиги учун тушунаман. Янги жамоадошларим турк сўзларини таржимон орқали тушунтиришяпти. Тез орада турк тилини ўрганиш учун дарс оламиз. 

- Маош масаласига келсак, Трабзонда Олмалиқдагига нисбатан анча яхши тўлашса керак. Ёки кам ойлик эвазига кетяпсизми?

- Ўзбекистонда футболчи қизларга кам маош тўланади. Кўпчилик қизлар турмушга чиққандан кейин футбол ўйнашни тугатади. Шунинг учун турмушга чиқишдан олдин четда ўйнаб кўрмоқчи эдим. Орзумга етдим. Ҳозир бериладиган маошдан кўнглим тўлди. Балки, бошқа жамоалар берадиган пулдан камдир, лекин худога шукур ўзимга етади. 

- Қайси рақамда майдонга тушмоқчисиз?

- Ҳали танламадик, лекин 29 ёки 26 рақамини танлашни ўйлаб турибман.

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика