RU

Последние новости

11:35"Навбаҳор"га РРЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  0 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  4 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  6 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33

Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса... Новости

Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...

Якунланган Суперлига-2025 мавсуми ҳужумкорлик жиҳатидан қизиқ рақамлар билан ёдда қолди.

Чемпионат давомида кўплаб ўйинлар томошабинларга завқ улашди, голлар етарлича уриб турилди. Бироқ якуний статистика шуни кўрсатдики, индивидуал жиҳатдан энг юқори кўрсаткич ҳисобланган хет-триклар деярли учрамади, дубллар эса мавсумнинг асосий тенденциясига айланди.

Хет-трик — бутун мавсумга икки марта

Суперлига-2025 мавсумида бор-йўғи икки нафар футболчи хет-трик қайд этди. Доминик Бегич (“Бухоро”) ва Хуршид Ғиёсов (ОКМК) учтадан гол уриб, бутун чемпионатдаги энг ёрқин индивидуал ўйинларга муаллифлик қилди.

Дубллар статистикаси: рақамлар нима дейди?

Мавсум давомида жами 48 та дубл қайд этилди. Ушбу натижаларга 35 нафар футболчи ҳисса қўшди. Бу рақамлар Суперлигада ҳужумдаги юк бир ёки икки футболчи елкасига тушиб қолмаганини, аксинча, кўплаб ижрочилар ҳал қилувчи рол ўйнаганини кўрсатади.

Бу борада Люпче Дориев (“Сўғдиёна”) 4 та дубл билан мавсумнинг энг самарали футболчиси сифатида ажралиб турди. Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Луис Качорри (“Бунёдкор”) ва Ҳусайн Норчаев (“Насаф”) эса 3 тадан дубл қайд этиб, ўз жамоалари ҳужумида етакчи ролни бажарди.

Грандлар ҳам, ўрта жамоалар ҳам фаол

Эътиборли жиҳати — дубллар муаллифлари фақат чемпионлик учун курашган жамоалар билан чекланиб қолмади. “Шўртан”, “Машъал”, “Сурхон”, “Қизилқум”, “Бухоро” каби жамоалар футболчилари ҳам дубл қайд этиб, ҳар бир ўйинда сенсация эҳтимоли юқори эканини намоён қилди.

ОКМК ва “Пахтакор” — ҳужумда барқарорлик тимсоли

ОКМК сафида Хуршид Ғиёсов нафақат хет-трик, балки икки марта дубл ҳам қайд этиб, жамоа ҳужумида етакчи бўлди. Асад Собиржонов ва Рубен Санчес эса уни муносиб қўллаб-қувватлади. “Пахтакор”да эса Игорь Сергеевнинг барқарор ўйинига қўшимча равишда бир қатор футболчилар муҳим голлар билан жамоага очколар олиб келди.

Якуний статистика

Хет-триклар:

Доминик Бегич (“Бухоро”) — 1 та

Хуршид Ғиёсов (ОКМК) — 1 та

Дубллар:

Люпче Дориев (“Сўғдиёна”) — 4 та

Игорь Сергеев (“Пахтакор”) — 3 та

Луис Качорри (“Бунёдкор”) — 3 та

Ҳусайн Норчаев (“Насаф”) — 3 та

Хуршид Ғиёсов (ОКМК) — 2 та

Зоран Марушич (“Нефтчи”) — 2 та

Ҳумоюн Муртозаев (“Машъал”) — 2 та

Пўлутхўжа Холдорхонов (“Шўртан”) — 2 та

Шохруз Норхонов (“Қизилқум”) — 1 та

Шароф Муҳитдинов (“Насаф”) — 1 та

Умар Адҳамзода (“Пахтакор”) — 1 та

Асад Собиржонов (ОКМК) — 1 та

Муҳаммадали Ўринбоев (“Пахтакор”) — 1 та

Анвар Ҳожимирзаев (“Динамо”) — 1 та

Ален Машович (“Қизилқум”) — 1 та

Руслан Жиянов (“Навбаҳор”) — 1 та

Аброр Исмоилов (“Нефтчи”) — 1 та

Темурхўжа Абдухолиқов (“Бунёдкор”) — 1 та

Рубен Санчес (ОКМК) — 1 та

Жоэль Кожо ("Нефтчи") — 1 та

Аббос Ғуломов (“Навбаҳор”) — 1 та

Беҳруз Облақулов (“Динамо”) — 1 та

Рустам Турдимуродов (“Сурхон”) — 1 та

Педро Аугусто (“Навбаҳор”) — 1 та

Дониёр Нарзуллаев (“Шўртан”) — 1 та

Башар Ресан (“Пахтакор”) — 1 та

Юсуф Отубанжо (“Насаф”) — 1 та

Усмонали Исмоналиев (“Андижон”) — 1 та

Имеда Ашортиа (“Бунёдкор”) — 1 та

Фирдавс Абдураҳмонов (“Динамо”) — 1 та

Иззатилло Пўлатов (“Бухоро”) — 1 та

Бехруз Каримов (“Сурхон”) — 1 та

Рубин Хебай (“Сўғдиёна”) — 1 та

Тома Табатадзе (“Бухоро”) — 1 та

Алишер Одилов (“Нефтчи”) — 1 та

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

   
16 дек 21:39:47
Abdulaziz Iskandarov
Ответ на комментарий пользователя Каримжон Матхолиқов
СА бировни ҳатосини топишни ёмон кўраман лекин ўзим нефтчи мухлиси бўлганлигим учун бир нарсага эътибор бериб қолдим Жоэль Кожо 20 турда машал дарвозасига ўйиннинг 33 ва 70 дақиқаларида гол уриб дубл қилганди сизларни статистикангизда буни кўрмадим демак қолган ҳабарларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлади ман сизларни яхши тушундим....
Эътибор учун раҳмат. Кожо рўйхатга қўшиб қўйилди!
   
16 дек 15:53:01
Saytdagi ism
Sergeev mortal combatdgi to'rtqo'lmi
-1   
16 дек 17:33:08
Каримжон Матхолиқов
СА бировни ҳатосини топишни ёмон кўраман лекин ўзим нефтчи мухлиси бўлганлигим учун бир нарсага эътибор бериб қолдим Жоэль Кожо 20 турда машал дарвозасига ўйиннинг 33 ва 70 дақиқаларида гол уриб дубл қилганди сизларни статистикангизда буни кўрмадим демак қолган ҳабарларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлади ман сизларни яхши тушундим....
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика