RU

Последние новости

14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  13 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  9 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  21

Ўзбек тенниси келажаги, "Australian Open"да финалгача етиб борган Жўрабек Каримов ҳақида Новости

Ўзбек тенниси келажаги, "Australian Open"да финалгача етиб борган Жўрабек Каримов ҳақида

Денис Истомин. Бу исмни эшитганимизда кўз олдимизда ўзбек теннисининг ёрқин юлдузи гавдаланади.

Бу шубҳасиз! Аммо, вақт ўтиб бормоқда. Яқин уч-тўрт йил ичида Денис Истомин фаолиятини якунлайди ва ундан эстафета таёқчасини ким тортиб олади? Бугун ушбу саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Денисга ўринбосар бўлиши кутилаётган Жўрабек Каримов ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Жўрабек Каримов 1998 йилнинг 4 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Теннис билан етти ёшдан шуғуллана бошлаган. Мураббийи Петр Лебедь ва Сергей Аркасин ҳисобланади. Асосий зарбани ўнг қўлда беради, икки қўлда ўйнайди. Ёқтирган қопламаси хард кортларидир.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда 2011 йилдан қатнаша бошлаган. Ўша давр ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Grade A бу катта дубулға турнирлари, Grade-1 "Мастерс"лар, Grade-2 дан то Grade-5 гача турнирлар мавжуд. Бу турнирларнинг фарқи бериладиган рейтинг очколаридадир. Рейтинги баланд теннисчилар табиийки А тоифадаги ва Grade-1,2 мусобақаларида қатнашишади. Рейтинги нисбатан пастроқ теннисчилар Grade-3-4-5 мусобақаларда иштирок этишади (Grade ўзбек тилида даража, синф, сифат маъноларини билдиради).



13 ёшга тўлган Жўрабек Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Grade-5 Tennis Sunrise Open-2011 турнирида қатнашади. Саралашда барча рақибларини енгиб, нимчорак финалгача етиб боради (маълумот учун ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда 19 ёшга тўлмаган болалар қатнашадилар). 2012 йил бир нечта мусобақаларда чорак финалгача етиб борди ва йил охирида Малайзиянинг Ипоҳ шаҳрида ўтказилган Grade-4 мусобақасида финалга қадар етиб боради, аммо ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик Дешмукх Шилга 4-6 5-7 ҳисобида мағлуб бўлади. Шундан сўнг, Жўрабек рейтингдаги ўрнини ҳам яхшилаб олади. Ўша йили Малайзиянинг Сапавак шаҳрида бўлиб ўтган Grade-3 мусобақасида ярим финалгача, 2013 йилнинг январида Ҳиндистонда ҳам ҳудди шундай турнирда ярим финалгача етиб боради. Улғайгани сари маҳорати ҳам ошиб борарди. Жўрабек июл ойида ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Илк ғолиблик Тошкентдаги Grade-4 NBU Cup турнирида эришилади. Ўша йили Қозоғистонда Grade-3 мусобақасида ғолиблик нашидасини суради. Ушбу ғалабалардан сўнг Жўрабек Каримов ўзини нисбатан йирикроқ турнирларда ҳам синаб кўра бошлайди. "Катта Дубулға" ва "Мастерс" мусобақаларида саралаш баҳсларида маҳоратини ошириб боради. Шундай бўлсада, 2014 йил ҳам бекор кетмайди. Қирғизистонда G-4,Малайзияда G-3 ва октябр ойида Таиландда G-2 мусобақаларида ғолиб бўлиб? ўсмирлар рейтингида TOP50дан мустаҳкам ўрин эгаллаб олади. Бу вақтга келиб Жўрабек катталар ўртасида "Фьючерс" ва "Челленжер" мусобақаларида ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказиб турарди.

2015 йил Жўрабек учун омадли бўлди десак янглишмаган бўламиз. Йил бошида ўсмирлар ўртасида Австралия очиқ чемпионати ярим финалига қадар етиб борди ва...

Мақоланинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика