RU

Последние новости

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Осиё чемпиони бўлган Равшан Ҳайдаровнинг финалдан кейинги фикрлари Новости

Осиё чемпиони бўлган Равшан Ҳайдаровнинг финалдан кейинги фикрлари

Ўзбекистон U-23 терма жамоасини чемпион қилган Равшан Ҳайдаров Вьетнам билан бўлган финалдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун янги тарих яратдик, бу Ўзбекистон футболи ва мамлакатимиз учун жуда катта ғалабалардан бири. Ушбу соврин келажак учун анчагина фойдали бўлиши аниқ. Бу йигитлар терма жамоамиз келажаги ҳисобланади. Сўнгги йилларда биз совринлар юта олмаётгандик. Бугунги ғалаба жуда муҳим эди.

Финал учрашувида йигитлар бор кучлари билан ўйнашди. Жуда оғир ўтган баҳсда футболчилар борларини беришди. Ушбу мусобақада кўрсатган ўйинимиз туфайли бугунги совринга ҳақли эдик. Бу телевизор орқали ўйинни томоша қилган оилаларимиз, дўстларимиз ва бутун ўзбек халқининг ғалабаси!

Ушбу жамоани икки йилдан ортиқроқ вақт давомида биламан. Кўплаб йигитлар Янги Зеландиядаги U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб келишган. Уларда тажриба бор. Йигитларни ушбу мусобақада ғолиб бўлишларига ишонтира олдим. Ҳар куни уларни буни айтиб бордим.

Вьетнам жуда яхши жамоа, кучли ҳимояга эга. Ушбу мусобақада улар ажойиб футбол кўрсатишди. Биз рақибни ўрганиб чиқдик ва финалда шунга монанд ўйнадик. Вьетнамни ҳурмат қиламиз, уларни ажойиб келажак кутмоқда. Ушбу терма жамоада кучли авлод етишиб чиқди", - дейди Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров ОФК расмий сайтига.

Рейтинг: +158   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика