"Оқ-тепа" ҳужумчиси “Металлург”га ижарага берилди
01 авг 2013 20:42
Новости

"Оқ-тепа" ҳужумчиси “Металлург”га ижарага берилди
“Оқ-тепа” футбол мактаби тарбияланувчиси, иқтидорли ҳужумчи Берумий Абдунабиев жамоамизни тарк этди.
Биринчи босқич ўйинлари якунлангач Бекободнинг “Металлург” жамоаси машғулотларига қўшилган Берумий (фотода 7-рақам) куни кеча “металсозлар” билан ярим йиллик шартномага имзо чекди.
Ҳужумчи мавсумнинг иккинчи қисмини “Металлург”да ижара асосида ўтказади. Агар унинг ҳаракатлари Бекобод жамоаси мураббийлар штабига манзур келса, Абдунабиев келаси йилдан ҳуқуқий жиҳатдан “Металлург” аъзосига айланади.

Комментарии