RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  6 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

"Олтин куз" футбол фестивали ўз якунига етди Новости

"Олтин куз" футбол фестивали ўз якунига етди

2009-2010 йилда туғилган футболчилар ўртасида ташкил этилган навбатдаги "Олтин куз" футбол фестивали бугун ўз ниҳоясига етди.

Хабар бериб ўтганимиздек, бу гал мусобақада жами 20та жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ташкил этилган фестивал ёш футболчиларга манзур бўлди. Бу мусобақа Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил қилинди. "Олтин куз" футбол фестивалига "ChaCha" савдо белгиси бош ҳомий вазифасини бажарди. 

Мусобақа фестивал тартибида ўтгани боис жамоаларнинг очкоси ҳисобланмади ва якунда барча иштирокчиларга кубок, махсус диплом ҳамда олтин медаллар топширилди. Бундан кўзланган мақсад ҳеч кимнинг хафа бўлмасдан ўйин амалиётига эга бўлиши ва болакайларнинг футболдан роҳат олишларини таъминлашдир.

Фестивал якунида ёш футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Кубок ва медалларни болакайларга Тошкент шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев ҳамда таниқли мураббийлардан бири Рауф Инилеев топширди.   


Қуйида учинчи кун натижаларини келтириб ўтамиз.

8 ноябрь. 

2009 йилда таваллуд топганлар

БЎСМ-16  -“Насаф” 1:1

“Спартак-2” - “Насаф-2” 0:0

“Пахтакор” - "Спартак" 3:0

“Junior Football” - “Қўқон-1912” 3:2

“Odil Junior” – “Дўстлик” 3:0

"Металлург" – “Мега Спорт” 0:3

2010 йилда таваллуд топганлар

"Мега Спорт" - "Локомотив" (А) 0:2 

"Бунёдкор" - "Локомотив-Бойсун" 1:3 

ИБЎСМ - "Истиқлол" 1:3

"Локомотив" (Б) - "Қўқон-1912" 3:0





Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика