Олий лига-2015. Барча 30та ўйинда қатнашган футболчилар
27 ноя 2015 12:17
Новости
Олий лига-2015. Барча 30та ўйинда қатнашган футболчилар
Ўтган йилдан фарқли ўлароқ бу йил олий лигамизда 16та жамоа иштирок этди.
Биз ушбу мавсумда ўз клуби сафида барча 30та ўйинда иштирок этган 9 нафар футболчи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Ҳикмат Ҳошимов ("Металлург") - 30та ўйин 2700 дақиқа
Мавсумни тўлиқ, ўзгаришларсиз ўтказган икки футболчидан бири бу "Металлург"нинг кўп йиллик сардори - Ҳикмат Ҳошимов. Эътиборлиси тажрибали ҳимоячи 2014 йилги мавсумда ҳам барча ўйинларда тўлиқ иштирок этган эди! Ҳошимов бу йил 30та ўйинда фақат бир марта Фарғонада "Нефтчи" билан бўлган ўйинда сариқ карточка олди. 36 ёшли футболчи кейинги йил ҳам "Металлург"нинг асосий ўйинчиси бўлишига ҳеч кимга шубҳа йўқ.
Евгений Черемисин ("Нефтчи") - 30та ўйин 2700 дақиқа
Россиялик Евгений Черемисин бу йил Ўзбекистон чемпионатида дебют қилди. Дарвозабон худди Ҳикмат Ҳошимов сингари барча 30та ўйинда тўлиқ ўйнашга эришди. Посбон 30та учрашувда ўз дарвозасидан 30та гол ўтказиб юборди. 11та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олган Черемисин кейинги йил олий лигамизда ўйнамаслиги мумкин. Барчаси ПФЛнинг хорижий дарвозабонлар бўйича чиқарадиган қарорига боғлиқ бўлиб турибди.
Александр Лобанов ("Пахтакор") - 30та ўйин 2653 дақиқа
Чемпион "Пахтакор" сафида 3 нафар футболчи 30та ўйинда иштирок этди. Улардан бири дарвозабон Александр Лобанов бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси посбони бу мавсум фақат битта ўйинда ("Сўғдиёна" билан Тошкентда) алмаштирилди. Қолган барча учрашувларда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилди. У 30та учрашувда ўз дарвозасидан жами 23та тўп олиб чиқди. 13та ўйинда рақиблар Лобанов дарвозасига йўл топа олишмади. Саша олий лигада ушбу мавсум 2та пенальти қайтарган икки дарвозабондан бири бўлди. Лобанов 2014 йил барча 26та ўйинда тўлиқ, ўзгаришларсиз ўйнаган эди.
Шерали Жўраев ("Қизилқум") - 30та ўйин 2643 дақиқа
"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев 30та ўйиннинг барчаси майдонга тушди. Шулардан 28тасида тўлиқ иштирок этди. Мавсум давомида гол ура олмаган бўлса ҳам ўз шерикларини голли пас билан бир неча марта таъминлаган Жўраев 4та сариқ карточка олди.
Игорь Сергеев ("Пахтакор") - 30та ўйин 2598 дақиқа
2015 йилги олий лига тўпурари Игорь Сергеев ҳам бу йил барча учрашувда иштирок этди. Ҳужумчи 30та ўйинда рақиблар дарвозасига 23та тўп киритишга эришди. 2012 йил 5та, 2013 йил 20та, 2014 йил 25та учрашувда майдонга тушган Игорь тезлик билан "Пахтакор"нинг асосий ва ўзгармас ҳужумчисига айланиб олди.
Акмал Рустамов ("Қизилқум") - 30та ўйин 2587 дақиқа
"Қизилқум" сафида барча ўйинларда қатнашган яна бир ўйинчи бу Акмал Рустамов бўлди. Ҳимоячи Навоий шаҳри жамоасининг сардори ҳисобланади. 2015 йилги мавсум давомида рақиблар дарвозасига битта гол уриб 3та сариқ карточка олган Рустамов 26та ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ягона гол Ғузорда "Шўртан" дарвозасига урилди. Агар дисквалификация бўлмаганида ҳимоячи 2014 йилда ҳам барча ўйинда иштирок этган бўларди.
Отабек Зокиров ("Динамо") - 30та ўйин 2435 дақиқа
Фарғонанинг "Нефтчи" клубидан "Динамо" сафига кўчиб ўтган Отабек Зокиров жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олди. 2014 йил "Нефтчи" таркибида 10та ўйинда иштирок этиб (ҳеч бирида тўлиқ ўйнамаган) ярим ҳимоячи мавсум давомида барча 30та учрашувда иштирок этиб 4та гол уришга эришди. Унинг зарбаларидан сўнг "Андижон", "Қизилқум", "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" дарвозабонлари жабр чекишди. 20-турда сариқ карточкалари сони 3тага етган Отабек қолган 10та турда умуман огоҳлантириш олмади ва дисквалификацияга учрагани йўқ.
Владимир Козак ("Пахтакор") - 30та ўйин 2200 дақиқа
"Пахтакор"да барча 30та учрашувда иштирок этган яна бир футболчи бу Владимир Козак бўлди. Универсал футболчи ўйинларнинг 20тасида тўлиқ ўйнади ва 3та гол урди. Козак "Олмалиқ" ва "Қўқон-1912" дарвозаларига тўп киритди. Водий клубига қарши баҳсда дублга эришди. Баъзида ҳимояда ҳам ўйнаган футболчи атига бир марта огоҳлантириш олди.
Арслонмурод Омонов ("Олмалиқ") - 30та ўйин 1699 дақиқа
30та учрашувнинг барчасида майдонга тушган икки легионердан бири "Олмалиқ"нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси Арслонмурод Омонов бўлди. Футболчи 30та ўйиннинг фақат 8тасида тўлиқ ўйнади холос. У "Насаф", "Бухоро", "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Металлург" билан ўйинларда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Омонов ҳам мавсумни 3та сариқ карточа билан якунлади.
29та ўйинда қатнашган футболчилар рўйхати: Адриан Кашкавал ("Олмалиқ"/"Нефтчи"), Жавлон Гусейнов ("Андижон"), Аваз Агалиев ("Динамо"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Сардор Эминов ("Қўқон-1912"), Санъат Шихонов ("Навбаҳор"), Илҳом Шомуродов ("Насаф"), Сухроб Неъматов ("Бухоро"), Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Зафар Тўраев ("Машъал"), Станислав Андреев ("Пахтакор"), Собир Ҳамидов ("Сўғдиёна").
Нарзулла Сайдуллаев

Комментарии