RU

Последние новости

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  4 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Олий лига. 18-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 18-тур рамзий терма жамоаси

12-14 август кунлари олий лигада 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Ушбу рамзий терма жамоадан 8та клуб вакиллари ўрин олишди. Дарвозага "Нефтчи" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. У "Локомотив" билан баҳсда бир неча марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Ҳимояда "Қўқон-1912"нинг легионер ҳимоячиси Никола Валентич, "Сўғдиёна" вакили Мурод Холмуҳаммедов ва "Шўртан" ҳимоячиси Умар Эшмуродов ўрин олишди.  

"Андижон" билан ўйинда иккита голли узатмани амалга оширган "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов ҳам рамзий термага киритилди. "Нефтчи"нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Мансур Саидов "Локо" дарвозасига чиройли гол уришга муваффақ бўлди. "Шўртан" вакили Ғулом Раҳмоновнинг голи совринли ўринлар учун куршаётган "Металлург"ни мағлубиятга учратди. Сардор Рашидовнинг укаси Санжар "Сўғдиёна" сафида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилиб рамзий термадан жой олди.


Ҳужумдан икки легионер ўрин олди. "Насаф"га давралар оралиғида қўшилган Драган Черан "Обод"га қарши баҳсда фаол ўйнади. У иккинчи бўлимда гол уришдан ташқари голли пас ҳам оширди. "Қизилқум"нинг янги ҳужумчиси Неманья Йованович навбатдаги бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Сабаби у бу турда "Олмалиқ" дарвозасига иккита гол урди. Ниҳоят рамзий терма жамоамизнинг сўнгги вакили "Машъал" ҳужумчиси Кенжа Тўраев бўлди. Ҳужумчи "Бунёдкор" билан баҳс бошида гол уришга эришди. Унинг голи "қалдирғочлар"ни 2 очкодан маҳрум қилди.

Олий лига. championat.asia талқинига кўра 18-турнинг рамзий терма жамоаси:  

Дарвозабон

Ўткир Юсупов "Нефтчи"

Ҳимоячилар
Никола Валентич "Қўқон-1912"
Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"
Умар Эшмуродов "Шўртан"



Ярим ҳимоячилар
Собир Ҳамидов "Қўқон-1912"
Мансур Саидов "Нефтчи"
Ғулом Раҳмонов "Шўртан"
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"



Ҳужумчилар
Драган Черан "Насаф"
Неманья Йованович "Қизилқум"
Кенжа Тўраев "Машъал"



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика