RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 15-тур ўйинларида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузилди.
Дарвозабон
Муроджон Зуҳуров "Бунёдкор"


Турнинг энг марказий учрашувида “Локомотив” ва “Бунёдкор” тўқнаш келишди. Ўйинда “қалдирғочлар” дарвозабони Муроджон Зуҳуров ўз жамоасини камида икки марта муқаррар голдан қутқариб қолди. Биринчи таймда Бикмаевнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвоза тўсини остидан қайтарган Зуҳуров учрашувнинг охирги дақиқасида Нагаевнинг йўллаган зарбасини қайтариб “қалдирғочлар”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.



Ҳимоячилар
Евгений Гоголь "Олмалиқ"
Шукурали Пўлатов "Нефтчи"
Сарвар Жўраев "Сўғдиёна"
Тоҳир Шамситдинов "Навбаҳор"
Ғиёсжон Комилов "Машъал"

 
“Олмалиқ” ҳимоячиси Евгений Гоголь яна бир бор рамзий терма жамоага киритилди. Сабаби “Олмалиқ” ўз уйида “Қўқон-1912”ни мағлуб этилишида айнан россиялик ҳимоячининг хиссаси катта бўлди. Гоголь бурчакдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаб ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

“Нефтчи” ҳимоячиси Шукурали Пўлатов ҳам бу турда гол урди. Айнан унинг голи туфайли биринчи давра кашфиёти бўлган “Металлург” клуби Фарғонадан мағлубият билан қайтишга мажбур бўлди. Пўлатов эса ҳақли тарзда рамзий термага киритилди.

“Сўғдиёна” биринчи даврани ўз уйидаги ғалаба билан тугатиши мумкин эди. “Қизилқум” билан ўйинда ҳимоячи Сарвар Жўраев ҳисобни очишга эришди. Бироқ сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ҳам гол уриб ҳисобни тенглаштиришди.



“Навбаҳор” водий дербисида “Андижон”ни мағлуб этди. Шу куни мезбонлар ўнг қанот ҳимоячиси Тоҳир Шамситдинов жамоа таркибида жуда фаол бўлди. Айнан унга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпидан сўнг ҳисоб очилди. Иккинчи голга Тоҳирнинг ўзи самарали пас оширди.

“Машъал” эса Қашқадарё дербисида “Насаф”дан устун келди. Мубораклклар сафида ҳимоячи Ғиёсжон Комилов анча яхши ўйнади. У қаршиликларнинг ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди ва жарима тўпларини амалга ошириб турди.



Ярим ҳимоячилар
Темур Кападзе "Локомотив"
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Элдор Бойматов "Шўртан"
Шаҳзод Шайманов "Машъал"


“Локомотив” Тошкент дербисида “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади. “Темирйўлчилар” сафида Темур Кападзе худди ўтган ўйинларда бўлгани каби фаол ҳаракат қилди. Унинг майдон марказидаги ҳаракатларини ҳужумчилар самарали якунлай олишмади холос. Тажрибали футболчи ҳамон ҳеч бир ёш футболчидан кам ўйнамаслигини исботлаб берди.

“Пахтакор” ҳам дербида ўйнади. “Обод” меҳмони бўлган “шерлар” йирик ғалабани тантана қилишди. Амалдаги чемпион сафида ярим ҳимояда Шерзод Каримов жуда яхши ўйнади. Унинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳеч кимга тегмай дарвозага бориб тушди. Шерзоднинг жаримадан оширган тўпини Сергеев дарвозага йўллади. Иккинчи бўлимда ҳам ярим ҳимоячи фаол бўлди.

Мавсумни кетма-кет 6та мағлубият билан бошлаган “Шўртан” сўнгги турларда рақиб ким бўлса ҳам ундан очко олиб қўймоқда. Бу сафар Ғузорга “Бухоро” ташриф буюрди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Элдор Бойматов 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда бухороликлар дарвозасига жойлаб қўйиб ҳисобни очди. Бироқ учрашув охирида меҳмонлар жавоб тўпини киритишди.

Ўтган мавсум охирида “Машъал” ўз уйида “Насаф”ни Шаҳзод Шаймановнинг урган голи эвазига мағлуб этганди. Қизиғи бу сафар ҳам Шайманов тўп киритди ва “Машъал” қўшнисини мағлуб этди.



Ҳужумчи
Игорь Сергеев "Пахтакор"


Бу турда ҳужумчиларимиз кўп ҳам гол уришмади. Фақат ўтган мавсум тўпурари Игорь Сергеев “Обод” билан ўйинда тўп киритди ва иккита гол урилишига сабабчи бўлди. Шу боис ҳам рамзий терма жамоанинг ҳужум чизиғига Сергеевни ўзини қўйдик холос.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика