RU

Последние новости

08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  3 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  29 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69

Олимпиадада 7-марта иштирок этадиган 41 ёшли Чусовитина билан интервью Новости

Олимпиадада 7-марта иштирок этадиган 41 ёшли Чусовитина билан интервью

Ўз фаолияти давомида еттинчи маротаба Олимпиадада иштирок этадиган 41 ёшли гимнастикачи билан уюштирилган интервьюни ўқиб чиқинг.

-   Германияда яшайсиз. Турнирларда эса яна Ўзбекистон номидан иштирок этасиз...
-   Германияда ўғлим Алишер яшайди. У ҳозирда мактабни тугатяпти. Шунинг учун у ерга кўп бораман. Яқинда бир ҳафтага Тошкентга йўл олмоқдаман. У ерда Олимпия ўйинлари борасида ўз режаларимни тасдиқлатишим лозим.

-   Нима учун яна Германиядан яна Ўзбекистонга қайтяпсиз? Европаликлар номидан ҳам турнирда қатнашсангиз бўладику?
-   Менинг кўп йиллик орзуим бор – ўзим туғилган ва тарбияланган юртим учун Олимпия медалини қўлга киритиш. Умуман олганда, фаолиятимни уйда якунлашни ҳам истайман.

-   Ўзбекистон учун 12 йил давомида 5 та жаҳон чемпионатида 5 та медал қўлга киритгансизку?
-   Тўғри, лекин 12 йил ичида Олимпиада медалини юта олмадим. Шунинг учун, Риода медал қўлга киритиш учун бор имкониятимни ишга солмоқчиман. Агар ўғлим касал бўлмаганида Германияга кетмасдим. У даволанганидан сўнг биринчи навбатда Ўзбекистонга қайтиш фикри  келди. Аммо, бу ҳақида ўйлаш бироз қўрқинчили: У ерда турмуш ўртоғимдан бошқа хеч ким қолмаган. Қариндошларим хам аллақачон Россияга кетишган. Лекин, Тошкент барибир бошқача. Менинг ерим, менинг она шаҳрим.



-   Германия гимнастика федерацияси бунга қандай муносабат билдирди? Улар ҳеч қандай босим ўтказишмадими?
-   Йўқ. Пекинда кумуш медал соҳиби бўлганимдан сўнг яна иккита оғир бўлган мавсумни бошдан ўтказдим. Операция қилдиришимга тўғри келди. Тузалганимдан сўнг яна сафга қайтдим. Лекин, улар менинг мураббийимни жамоа штабга киритишмади. Омадсизликларим шунга хам боғлик. Якунда эса мен улардан кетишни сўрадим.

-   Рио турниригача бўлган тайёргарлик ва имкониятларингизни қандай бахолайсиз?
-   Асосий вазифа – жароҳат олмаслик. Умуман олганда, саралаш мусобақаси мен учун қийин бўлгани йўқ.

-   Нима учун Олимпиадага Светлана Богинска қўл остида тайёрланишга қарор қилдингиз?
-   Чунки Света менинг имкониятларимни жуда яхши билади. Ньюансларимни яхши ҳис қилади. Менга қачон нима кераклигини жуда яхши билади.


-   Бразилиядаги Олимпиада сиз учун сўнггиси бўлмаслиги ҳам мумкинми?
-   Нима учун йўқ? Ҳозир кўпчилик мени эсдан оғиб қолганлигимни муҳокама қилмоқда. Кўп йилдан бери мусобақаларда иштирок этаман. Бунда нима муаммо бўлиши мумкин? Турнирларга сўнгги ўринни эгаллаш мақсадида бормаяпманку! Хаттоки медаллар ютяпман. Бу менга жуда ёқмоқда!


-   Турнирларда иштирок этиш ёқадими ёки унга тайёргарлик кўришми?
-   Менга аввал қўлга киритмаган натижаларимни қўлга киритиш ёқади. Масалан, ҳозир бунгача гимнастикада хеч ким амалга ошириб кўрмаган машқни қилмоқчиман.


Давоми бор...

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика