RU

Последние новости

16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  1 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   2 15:35Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  30 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0

Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда" Новости

Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"

Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед"дан четлатилган ўйинчиларнинг кетиши ҳақида гапирди.

Ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" Антонини "Бетис"га 22+3 миллион еврога сотди. Жейдон Санчо, Алехандро Гарначо ва Маркус Рэшфорд клубни ижара асосида тарк этди.

"Санчонинг [‘Астон Вилла’га ижараси] охирида мажбурий харид қилиш шартномаси йўқми? Йўқми? Оҳ, бу менга ёқмади.

Анчадан бери айтаман, агар бу ўйинчилар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, йўқотинг. Фақат улар кетсин. Агар улар қолиб, жамоадаги муҳитни бузса, молия ҳақида ортиқча хавотирланиш керак деб ўйламайман. Йўқ, улардан қутулинг.

Жамоа биринчи ўринда. Жамоадаги муҳитни сақлаш энг муҳими, агар сиз клубда ижобий ўзгаришларга қадам қўймоқчи бўлсангиз, бундай нарсалар сизни чалғитмаслиги керак.

Уларга Гарначо, Рэшфорд, Санчо, Антони ва бошқаларнинг яқин атрофда машғулот ўтказиши керак эмса. Агар улар қолса, жамоа атрофида доимо салбий муҳит бўлади. Шундай экан, уларнинг кетишидан ҳамма фойда кўради деб ўйлайман", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси ўзининг Rio Ferdinand Presents YouTube каналида.

Рейтинг:    

Комментарии

   
04 сен 03:32:21
Rasul M
Shu sanagan oyinchilarini barchasi Myudan kora yaxshi mavsum.otkazdi Myu esa xali xamon ritimga tusholmayapdi balkim Klubda xaqiqatdanam muammolar bordir
   
03 сен 22:07:10
barselona7
Тўғри ҳеч ким клубдан устун эмас. Аммо улар кетиб МЮдаги ҳолат яхшиланиш ўрнига ёмонлашганичи. Демак гап уларда эмас бошқа ёқда. Ҳозирги МЮ таркибида Санчо, Решфорд, Антони ва Гарначо даражасидаги ўйинчини ўзи йўқ. Анави Шешко дегани ҳам мавсум охирида ярим пулига сотилса керак.
   
03 сен 21:07:29
Xursanbek Abduvaliyev
Ответ на комментарий пользователя Shahzod Sayfullayev
100 foiz haq gap hech qanday jipiriq Klubdan yuqori turmaydi .
Бизи узб термаям секин шу ахволга караб кетяпти шекилли карилар бушатмаяптию термани
   
03 сен 18:45:20
Shahzod Sayfullayev
100 foiz haq gap hech qanday jipiriq Klubdan yuqori turmaydi .
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика