RU

Последние новости

12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  3 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  20 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Обид Жўрабоев: “Канчельскис Лобановский ва Алекс Фергюсондан ўрганганларини бизга сингдиришга ҳаракат қилмоқда” Новости

Обид Жўрабоев: “Канчельскис Лобановский ва Алекс Фергюсондан ўрганганларини бизга сингдиришга ҳаракат қилмоқда”

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўтган йилги таркиб ўзагини деярли сақлаб қолди.

Жумладан, тажрибали ҳимоячи Обид Жўрабоев янги мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади. Хабарингиз бор, наманганликлар айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинларини Туркияда ўтказишмоқда. Мазкур сафар олдидан Обид Жўрабоев билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Қуйида тажрибали ҳимоячининг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Навбаҳор”нинг мақсади, ўз ўйини, Туркиядаги йиғин борасида

- Янги мавсумда жамоамизнинг олдига юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда. Буни амалга ошириш учун бу йил ўтган мавсумдагидан кўра, яхшироқ тўп суриб, майдонда бор имкониятимни ишга соламан.

Фурсатдан фойдаланиб, менга янги мавсумда ҳам имконият беришга қарор қилиб, жамоада олиб қолган клуб раҳбарияти, жумладан, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскисга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Таъкидлаганимдек, бу йил уларнинг ишончларини оқлашга интиламан.

Ўтган мавсумда майдонда “иккинчи ёшлигим”ни бошдан кечирдим. Бунда мураббийлар штаби вакиллари, шу жумладан, Андрей Канчельскиснинг ҳиссаси катта бўлди. У менга ишонч билдирди, имконият берди, машғулотларда астойдил ишлашимни уқтирди. Бу эса якунда ўз самарасини бериб, ўтган мавсумда спорт формамни тиклаб, ажойиб ўйин намойиш этишга муваффақ бўлдим.

Туркияда табиий чимли майдонларда машғулотлар олиб бориб, кучли спарринг-рақибларга қарши майдонга тушамиз. Бу эса янги мавсумда албатта, ўз самарасини беради, деган умиддаман.



Устозлари ва Канчельскис тўғрисида

- Футболчилик фаолиятим давомида кўплаб мураббийларнинг машғулотларида қатнашганман ҳамда бошқарувида ўйнаганман.

Албатта, ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби бўлади ва улардан нимадир ўргандим. Ўтган мавсумда россиялик мутахассис Андрей Канчельскиснинг қўл остида тўп суриб, машғулотларида астойдил шуғулландим.

Андрей Антанасович менга ўз устимда кўпроқ ишлашим лозимлиги, шунда майдонга туширишини таъкидлади. Унинг айтганларига амал қилиб, ўтган мавсумда ўз спорт формамни тиклашга муваффақ бўлдим.

Канчельскис машғулотларни европача услубда олиб боради. Андрей Антанасович футболчилик даврида кўплаб машҳур мутахассислар, шу жумладан, Валерий Лобановский ва сэр Алекс Фергюсондан кўп нарсани ўрганган ҳамда ушбу сабоқларни биз – футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Биз эса буни янги мавсум давомидаги ўйинларда қўллашга ҳаракат қиламиз.



Ҳавас қилган футболчилари, жамоа таркиби тўғрисида


- Болалигимда ҳимоячи бўлганлигим учун Даврон Файзиев ва Бахтиёр Ашурматовларнинг ўйинларига ҳавас қилардим. Улар ўз пайтида Ўзбекистоннинг энг кучли ҳимоячилари бўлишган.

Айни пайтда ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Шунингдек, таркибга анча маҳоратли футболчилар қўшилишди. Улар билан Худо хоҳласа, ўз олдимизга қўйилган мақсадга етамиз, деб ўйлайман. Асосийси, ният яхши бўлса бўлгани. Шунда ўз мақсадингизга етасиз. Ахир, айтишадику, сендан ҳаракат, мендан баракат, деб.

Албатта, жамоа етакчиси сифатида ёш футболчиларга ўз маслаҳатимни бераман. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсад йўлида бирлашамиз ва мухлисларга қувонч улашамиз, деган ниятдаман. Футболчилик фаолиятимни “Навбаҳор”да якунлашни ният қилганман. Мухлислардан эса жамоамизни янги мавсумда ҳам муносиб қўллаб – қувватлашларини тилайман. Бу бизга қўшимча куч-қувват ва руҳ беради. Бахтимизга барча ишқибозлар доимо соғ-саломат бўлишсин ҳамда “Навбаҳор”ни қўллашдан чарчашмасин.



Маълумот учун
Обид Жўрабоев
– 1986 йил, 17 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган.
Футбол билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи – Комилжон Абдубоев.
Намангандаги 15-сонли футбол мактаб-интернатини тамомлаган.
Амплуаси – ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Хоразм” (Урганч, 2010 йилнинг 1-давраси), “Локомотив” (Тошкент, 2010 йилнинг 2-давраси), “Қизилқум” (Навоий, 2011 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2012 – 2013 йилнинг 1-давраси, 2017 йил), “Олмалиқ” (Олмалиқ, 2013 йилнинг 2-давраси, 2014 йил, 2015 йилнинг 2-давраси), “Бунёдкор” (Тошкент, 2015 йилнинг 1-давраси), “Навбаҳор” (Наманган, 2016 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2016 йилнинг 2-давраси), “Истиқлол” (Фарғона, 2018 йил). 2019 йилдан яна “Навбаҳор”да.

Уйланган, Бунёдбек ва Ҳаётбек исмли ўғиллари бор.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика