RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  0 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  2 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Носир Отақўзиев: "Футболчиларнинг кейинги тақдири бўйича Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат қилмоқчимиз" Новости

Носир Отақўзиев: "Футболчиларнинг кейинги тақдири бўйича Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат қилмоқчимиз"

Хабарингиз бор, ПРО-Лиганинг ўтган мавсумдаги сўнги ўйини, яъни "Нефтчи"-"Турон" баҳсида юз берган тўполондан сўнг Фарғона жамоаси футболчилари Жамшид Тўрақулов ва Достон Тошматовлар ҳибсга олинган эди.

Куни кеча ушбу футболчилар озодликка чиқарилди. Бу ҳақида сайтимизда ҳам алоҳида хабар эълон қилинди.

Сайтимиз мухбири юқоридаги ва жараёнга оид бошқа масалалар юзасидан Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбат ташкил этди.

- Носир ака, ўтган йили декабрь ойининг илк кунида бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Турон" баҳсидаги тартибсизликлардан сўнг, фарғоналикларнинг икки ҳужумчиси Достон Тошматов ва Жамшид Тўрақуловлар ҳибсда сақланаётган эди. Эндиликда орадан деярли 3 ой вақт ўтиб ушбу футболчилар озодликка чиқарилди. Мазкур жараёнларга бевосита гувоҳ сифатида қандай фикрларни айта оласиз?

- Ҳақиқатдан ҳам ПРО-Лиганинг сўнги туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Турон" учрашуви сўнгида юз берган холатлардан сўнг Достон Тошматов ва Жамшид Тўрақуловлар ҳибсда сақланаётган эди. Биласиз, ПРО-Лига ташкилотчиси Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳисобланади. Мазкур воқеа юз берганидан сўнг кейинги жараёнлардан  ўзимизни четга олмаган холда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси номидан тегишли тартибда тергов ва суд жараёнларида иштирок этдик. Унгача бўлган вазиятларда Жамшид Тўрақуловнинг оиласи билан кўп бора гаплашдик, жараён юзасидан суҳбатлашдик. Уларга ваколатимиз доирасида мумкин бўлган барча жиҳатлар бўйича ёрдам беришимизни айтдик. Айни масала бўйича вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровнинг қабулида бўлдим. Ҳамманинг хабари бор, Хайрулло Хайитбаевич футболсевар инсон. У киши менга вилоят ҳокимлиги ҳибсда бўлиб турган футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини айтиб ўтдилар. Шунингдек, бу борада вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов билан ҳам кўп бора гаплашдик. Вилоят ҳокимлигининг бошқа масалалар бўйича ҳам иш ҳажми кўп бўлса-да, биз кўтараётган масалалар бўйича шуғулланишди, қўллаб-қувватлашди.

Мазкур ҳафтада ушбу футболчиларнинг иши юзасидан сўнги суд мажлислари ўтказилди. Ушбу жараёнда мен ҳам гувоҳ сифатида қатнашдим. Ўзимга берилган саволларга Фарғона футбол ассоциацияси номидан ушбу футболчилар ёшликларини ҳисобга олиб кечиришларини сўрадим. Ўзим футбол ичида улғайганлигим, футболчилардаги мавжуд кечинмаларни ҳис қилишимни айтиб ўтдим.  Бундан ташқари вилоят Ёшлар Иттифоқи кенгаши билан хамкорликда ёш футболчиларни қилмишидан пушаймонлиги, келажакда бу каби ноъмақул ишларга қўл урмасликлари юзасидан кафолат хати тайёрланди. Шукрки, куни кеча сўнги суд мажлисидан сўнг ушбу футболчилар озодликка чиқарилиб, оилалари бағрига қайтишди.

- Ҳозирда кўпчиликда табиий холда бир савол мавжуд. Ушбу футболчиларнинг кейинги тақдири нима бўлади?

- Бу саволни суд жараёнида ҳам менга беришганди. Жамшид Тўрақулов ва Достон Тошматовни яхши биламан, кўз ўнгимда футболчи бўлиб етишишган. Ўша куни уларда юз берган эмоционал холатлар эвазига шундай хато ишни қилишди. Аслида бу йигитларнинг биров билан жанжаллашгани, тортишганини кўрмаганман. Ҳозирда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси номига мурожаат хати йўлламоқчимиз. Хусусан ушбу футболчиларга берилган жазоларни енгиллаштиришларини сўрамоқчимиз, лозим бўлса кафиллигини олишга тайёрмиз. Чунки бу йигитлар ҳали ёш ва келажаги олдинда. Ўзим футболнинг ичида улғайганим сабабли улардаги кечинмаларни тушунаман, тақдирига бефарқ қарай олмайман.

- Носир ака, айни дамда Фарғона футбол ассоциацияси қошида "Футбол маркази" ташкил этилганидан кўпчиликнинг хабари бор. Эшитишимизча, бу ерда аввал футбол маҳорат мактаби (академия) ташкил этиш режаланган экан. Мазкур холатга ҳам ойдинлик киритиб кетсангиз.

- Тўғри, аввал бу ерда футбол маҳорат мактаби ташкил этиш ҳақида ҳаракатлар бор эди. Лекин футбол маҳорат мактабини ташкил этишнинг ҳам ўзига яраша талаблари бор. Масалан, футбол маҳорат мактаби ташкил этилаётган бинонинг қуввати камида 150 ўринга мўлжалланган бўлиши керак. Ҳозирги "Футбол маркази" биноси 50 ўринга мўлжаллаб қурилган. Шу каби омиллар сабаб бу ерда футбол маҳорат мактабини ташкил этиб бўлмайди. Балки, келажакда бу натижага ҳам эришармиз, умуман олганда ёмон ғоя эмас.

Биласизми, ҳозирги кунда "Футбол маркази"мизда Азиз Алижонов, Иқбол Акромов каби ўтмишнинг ёрқин футболчилари томонидан футбол тўгараклари ташкил қилинган. Шунингдек, бу ерда болалар, ёшлар ҳамда корхона ва ташкилотлар ходимлари учун турли мусобақалар мунтазам ташкиллаб келинмоқда. Бу ўз навбатида аҳоли ўртасида спорт тарғиботини янада ривожлантиришга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этилишига хизмат қилади.

- Яқинда Фарғонада "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Шу мусобақа жараёнида берган интервьюларингиздан бирида кейинчалик "Вилоят ассоциацияси кубоги" турнири ҳам ташкилланиши хусусида айтиб ўтгандингиз. Айтингчи, бу мусобақани қачон ўтказиш режалаштирилган?


- Жорий йилдан бошлаб "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақасида тўлиқ бўлмаса ҳам профессионал клублар иштирокини таъминладик. Бу мусобақада ўзимизнинг вилоят биринчилигида иштирок этаётган маҳаллий 2-лига клублари қатнаша олишмади. Биласиз, бу каби мусобақалар футбол клубларига мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Шуни инобатга олган холда эндиликда "Вилоят ассоциацияси кубоги" мусобақасини ҳам ташкил этмоқчимиз. Бу ўз навбатида "Вилоят ҳоким кубоги" мусобақасидан четда қолиб кетган клублар учун мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи норасмий турнир ҳисобланади. Ўтказиш вақтини эса "Наврўз" байрами арафасига режа қилганмиз.

Шунингдек, айни кунларда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ўзбек футболи ривожи учун хизмат қилувчи янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Бу лойиҳа футбол клубларига, мухлис ва мутахассисларга бирдек маъқул келиши тайин. Яқин кунларда ушбу лойиҳа тақдимотини футбол жамоатчилигига эълон қилишни режалаштирмоқдамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика