RU

Последние новости

21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  0 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  0 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  1 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  2 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Олимпик" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  1 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  14 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади” Новости

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади”

Тўрт ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган “Локомотив” ҳимоячиси “Қизилқум”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

– Футбол ўйнамаганимга ҳам анча бўлганди. Баҳорда елкамдан жароҳат олганим сабаб, тўрт ой тўп тепа олмадим. Ҳозир эса ўзимни яхши ҳис қиляпман ва навбатдаги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёрман, – дейди сербиялик ҳимоячи.

– Мен учун тўрт ой футбол ўйнамаслик жуда оғир бўлди, аммо охиригача сабр қилишимга тўғри келди. Кубок ўйинида мураббийлар менга ҳам имкон беришди ва бундан жуда хурсандман. Афсуски, “Машъал” билан кечган жавоб учрашувида ўз майдонимизда ютқазиб қўйдик. Балки биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз йигитларга таъсир қилган бўлиши мумкин, лекин муҳими ярим финалга чиқдик.

– Яхшиям бу мағлубият Кубок беллашувида юз берди ва бу нарса бизни кейинги ўйинларда янада эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилишга ундайди. Мана кўрасиз, “Локомотив” “Қизилқум”га қарши умуман бошқача футбол намойиш этади. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритиш.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-тур қолдирилган учрашуви бугун ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика