RU

Последние новости

08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  2 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  3 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  12 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  12

Нега Хитой клублари Тошкентга ёшлар билан келди? Новости

Нега Хитой клублари Тошкентга ёшлар билан келди?

Теги :  ОЧЛ
Осиё Чемпионлар Лигасини гарчи ЕЧЛ билан таққослаб бўлмаса-да, клублар миқёсида қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланади.

25 июндан Тошкентда мусобақа шарқ минтақасининг гуруҳ босқич баҳслари марказлаштирилган ҳолатда старт олди. Пойтахтимизда "H" ва "I" гуруҳи жамоалари меҳмон бўлиб турибди. 

Юқорида айтганимиздек, бу турнир клублар миқёсида қитъадаги энг нуфузлиси ҳисобланади. Бироқ, бу йил унинг савияси ёки мусобақа бўлган эътибор маълум қадар пасайгани сезилмоқда.

Бу нималарда ўз аксини топяпти?

1. Австралия клублари бу йилги мусобақада иштирок этишдан бош тортди.

ОФК  4 июнь куни Австралиянинг "Сидней", "Мельбурн Сити" ва "Брисбен Роар" жамоаларининг Осиё Чемпионлар Лигаси 2021 йилги мавсум гуруҳ ва плей-офф босқичларида иштирок этмаслигини тасдиқлади.

"H" гуруҳидан ўрин олган "Сидней" жамоаси Тошкент мезбонлик қиладиган гуруҳ ўйинларида иштирок этиши керак эди. Кейинчалик унинг ўрнини Таиланднинг "Чианграй Юнайтед" клуби эгаллади.

2. Хитой клубларининг мусобақага 2-даражали сифатида қараётгани

а) "Шанхай Порт" (Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси) сенцион равишда плей-оффда қолиб кетди. 

б) "Гуанжоу Эвергранд" эса 1-тур ўйинини "Сересо Осака"га қарши ўтказиб, мағлуб бўлди. Эътиборли жиҳати, Хитой клубининг гуруҳ босқич учун қайдномасида 22 ёшдан ошган бирорта футболчи йўқ. Андерсон Талиска, Фернандиньо, Рикардо Гуларт, Элкесон ва Алан сингари легионерлар ҳам рўйхатдан четда қолган.

с) Гуруҳ босқич баҳсларини Тошкентда ўтказаётган "Бэйжин Гоань" юртимизга U-21 жамоаси билан ташриф буюриши 22 май куни маълум бўлган эди.

Бунинг сабаби нима?

Бу ҳақда таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев шундай дейди:

"Мундиал саралашининг 2-босқичини Хитой уйида ўтказиши режалаштирилганди. Шундай бўлса, жорий ҳафтада мамлакат Суперлигасининг янги мавсумига старт берилиши керак эди. Хитой клублари ўша вақтда чемпионатни бошлашга рози бўлиб, фақат ёшларни рўйхатдан ўтказди. Бироқ, охирги паллада терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар Пекиндан БААга кўчди. Натижада, Дубайдаги марказлашган ўйинларда иштирок этиб қайтган Хитой терма жамоаси йигитлари 2 ҳафталик карантинга олинди. Шу туфайли айни пайтда Суперлиганинг старти 1 ойга кечибқди. Аммо, клублар аллақачон ОЧЛ қайдномасини ёшлар билан тўлдириб бўлган эди. Қисқаси, улар 2 томонлама ютқазишди. Биринчидан, Хитой чемпионатини режа қилинган пайтда бошлай олишмади. Шунингдек, ОЧЛдаги натижалари ёмонлашиб кетадиган бўлди".

3. Марказлашган мусобақани шарқнинг кучли мамлакатлари қабул қилишни истамади

Клубларимиз ғарб минтақасида иштирок этса-да, шарқнинг ўйинлари Тошкентга берилди. Яъни, пойтахтимизга ташриф буюрадиган 2 гуруҳ жамоаларининг ҳеч бири мезбон бўлишни истамаган. 

Япония, Хитой, Жанубий Корея терма жамоалар иштирокидаги мундиал саралашини ўзида қабул қилиш учун қанча ҳаракат қилганини кўрдик. Уларнинг клублар миқёсидаги мусобақадан бош тортаётгани ОЧЛга нисбатан эътиборнинг пасайгани тўғрисида фикр уйғотади.

4. Турнир нуфузини тушириб юборадиган яна бир омил унда кучсиз жамоаларнинг кўпайиб кетиши. Австралия клубларининг иштирок этмаётгани ва хитойликларнинг мусобақага паст назар билан қараётгани шундай жамоалар сонини оширди.

Мисол учун, тарихда илк бор мусобақада Филиппин шарафини ҳимоя қилувчи 2 клуб қатнашмоқда. Улардан бири гуруҳ босқичига "Шанхай Порт" (Хитой)нинг 19 ёшлилардан иборат жамоасини енгиб чиққан бўлса, бошқаси Австралия клубларининг иштирокдан бош тортгани туфайли йўлланмага эга бўлди.

Қадрли мухлис, бу борада сиз қандай фикрдасиз? ОЧЛга эътиборнинг сусайиши пандемия даврида юзага келган алдамчи ҳолтми ёки ҳақиқатан турнирнинг савияси пасайдими?

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика