RU

Последние новости

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  7 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

"Нефтчи"да муаммо борми ёхуд Губановнинг интервьюсига назар Новости

"Нефтчи"да муаммо борми ёхуд Губановнинг интервьюсига назар

Куни кеча ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетасида "Нефтчи"да бўлган ўзгаришлардан кейин фарғоналикларнинг мураббийлар штабидан ўрин олган селекционер-мураббий Ноил Губанов билан интервью чиқди.
Қуйида интервьюнинг қисқача кўринишини ўқувчиларга тақдим этамиз.

"Барча ишлар бир мақсад сари йўналтирилмади. Ижобийликдан кўра салбийлик кўпроқ кўзга ташланди. "Нефтчи" аъзолари ўзига хос тарзда тушунарсиз футбол ўйнашда давом этдилар. Жамоа тепасига келган мутахассислар қандай даражада эканликларини кўрсатиб қўйишди.

Амет билан ўзаро суҳбатлашганимизда камчиликларини айтиб, ҳозирги кунда бундай футбол ўйнамасликларини баён этдим. Футболчиларнинг имкониятларидан 60-70%га фойдаланилди, холос. Меметнинг ҳозирги замон футболига бўлган қарашлари анча эскирган. Бу ҳақда клуб раҳбари Мирзабоевга ҳам айтгандим. Қулоқ солиб ҳам қўймади", - дея жамоанинг ўйин услубига эътироз билдиради Губанов.

"Нефтчи" қўлга киритган ғалабаларни шубҳага олган Губанов шундай дейди:
-  Жамоа олдига 5-ўринни олиш вазифаси қўйилганди. Барча янги ўйинчиларни ўзлари таклиф этишди. Меметдан қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратаётганлигини сўрадим. Мутахассис эса жавоб тарзида 2-3та фамилияни келтириб янглишганлигига иқрор бўлди. Жамоанинг келажаги ҳақида қайғурилмади. Шунингдек, олий лигадаги айрим "сахий" жамоалардан миннатдор бўлишлари керак. Камида 4та учрашувда рақибларнинг жиддий қаршилиги кузатилмади. Буни стадионга кирган ишқибоз ҳам билди. Агар 4та "сахий" жамоанинг "тортиғи" бўлмаганида нима қилишарди? Қиссадан ҳисса шуки, Мемет бошчилигидаги мураббийлар штаби юксак вазифаларни бажаришга қодир эмасликларини кўрсатиб қўйишди.

Муаллифнинг, "балки, ўзингиз мураббий бўлишни мақсад қилаётганингиз учун шундай гапларни айтаётгандирсиз?" деган саволига мутахассиснинг жавоби қуйидагича бўлган:
- Йил бошида шундай таклиф тушганида рад жавобини берган бўлардим. Анча вақт четда юриб нимагадир эришишимга ишонмасдим. Жамоага қайтиб воқеалар ривожини кузатгач, ҳеч нима ўзгармаганига амин бўлмоқдаман. Нима, ҳаракат қилсам эплаб кетишим мумкин.

"Ҳозир ўқиб, мураббийлик лицензиясини қўлга киритишмоқда, аммо калла бўм-бўш. Клуб тепасига кўпроқ шундайларни жалб этишяпти", - дейди мураббий.

Ҳозирги мураббийлар штаби келаси мавсумда ҳам фаолият олиб борса, "Нефтчи"нинг кучли олтиликка аранг киришини башорат қилган Ноил Губанов, Саркисян даврида ҳам ички ҳолат яхши бўлмаганлигини айтган. "Вилоят футболини ипидан игнасигача биламан. Саркисян даврида бизга ишонч билдирилмаган. Фарғонадан бошқа жойлардагина бизга ишлашга имкон бор эди. Қандайдир қоғоздаги чалкашликни баҳона қилишиб, 42 ёшимда ҳатто фахрийлар таркибида майдонга тушишимни ҳам тақиқлаб қўйишган. Саркисян давридагидан ҳам ички ҳолат бироз ёмонлашган деб айта оламан. Саркисян ёши улғайгач, чарчагани билиниб қолгандир. Ҳозирги мураббийларнинг даражаси бундан ортиғига ярамайди.

Ноил Губанов гапининг сўнггида "Ушбу интервьюдан кейин жамоада қола олмаслигимни тушуниб турибман", - дея фикрларини тугатган.

Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика